Кириш Регистрация
16/04 10:00 Цементчи 2-2 Хоразм ФА
16/04 16:30 Арал 0-3 Сўғдиёна
16/04 18:00 Динамо 3-1 Лочин
16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас
16/04 23:59 Реал Мадрид 0-0 Арсенал
16/04 23:59 Интер 0-0 Бавария
17/04 20:00 Андижон - Сурхон
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе

Бокс. Мўйдинхўжаев - Бекбауов ўртасидаги «класико»да ҳакамлар ғалабани қозоқ спортчисига беришди

Баҳо:
+ | -

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун эркаклар ўртасида ярим финал жанглари доирасида иккинчи "класико" бўлиб ўтди. 67 кг вазндаги вакилимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовга қарши баҳс олиб борди.

Боксчилар биринчи бўлимни нисбатан эҳтиёткорлик билан ўтказишди ва бир-бирларининг хатоларидан фойдаланишга интилишди. Ҳакамларнинг 3 нафари устунликни қозоқ спортчисига беришди.

Иккинчи раундда ҳам вазият деярли шундай давом этди. Бу сафар 3 ҳакам Дулатга ўз овозини берди. Сўнгги бўлим олдидан ҳисоб 2:1 кўринишга келди. Жанг тақдир сўнгги раундга қолди.

Учинчи бўлимда ҳар икки спортчи борларини бериб жанг қилишди. Бир вазиятда Бекбауовнинг юзи ёрилиб, қон оқиб кетди ҳамда унга 2 марта тиббий ёрдам кўрсатилди. Сўнгги 3 дақиқаликда Асадхўжанинг аниқ ва кучли чиқа бошлади. Аммо ҳакамларнинг якуний баҳоси қуйидагича бўлди — 2:3 (28:29, 29:28, 27:30, 28:29, 29:28), Бекбауов фойдасига.  

Шу тариқа, ўзбекистонлик учинчи боксчи бронза билан чекланди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:33, 10.11.2022.
Ўқилди: 1749 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz