Кириш Регистрация

Геннадий Кочнев: «Бизга очколар жуда ҳам зарур»

Баҳо:
+ | -

Про Лига 26-тур «Шўртан» - «Ғиждувон» (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

— Ростини айтсам, биз Ғузорга очколар учун келгандик. Бизга очко жуда ҳам зарур. Мен йигитларнинг охиригача курашганлари учун улардан миннатдорман. Қўпол хатога йўл қўйдик ва биринчи бўлиб дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Лекин шунга қарамасдан ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Бизда ҳали кураш давом этади. Жамоам кўрсатган ўйиндан хурсандман. Ишлашда давом этамиз. Бизни олдинда яна 2 тур кутиб турибди.

— Жамоалар жорий мавсумда 4 марта рўбарў келишди ва буларнинг бирида «Шўртан» ғалаба қозонган бўлса, қолган учтасида дуранг натижа қайд этилди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

— «Шўртан» жамоасини жуда ҳам ҳурмат қиламан. Бу клуб менга ёқади. Бизнинг бешлигимиздаги энг кучли жамоа деб биламан. Жамоа асосан ёшлардан ташкил топган. Бизга қарши чиққан рақиблар орасида «Шўртан»га қарши ўйнаш биз учун қийин бўлди. Бугун ҳам биринчи бўлимнинг 35 дақиқасини жуда оғир ўтказдик. «Шўртан» жамоаси матбуот хизматидаги қизлар ҳам футболни жуда ҳам яхши тушунишар экан ва сиз бу борда биринчиси эмассиз.

— Сиз олдин ҳам «Шўртан» клубида фаолият олиб боргансиз. Клубнинг олдинги ва ҳозирги ҳолатида фарқ борми?

— Мен 2017 йилда бу клубда ишлаганман. У пайтда жамоа Олий лига иштирокчиси эди. Ҳозир жамоа Про Лига мусобақасида иштирок этмоқда. Таркиб асосан ёшлардан ташкил топган. Биз ўша мавсумда спорт қонун қоидаларига кўра вазифани бажариб, жамоани элитада сақлаб қолгандик. Кейинги мавсумда регламентдаги ўзгаришлар сабабли жамоа қуйи лигага тушириб юборилганди. Аммо бу жамоа менга ёқади. Бу клубда футбол учун барча шароитлар яратилган.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 23:02, 10.11.2022.
Ўқилди: 1136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.