Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Максим Шацких: «Дуранг натижа адолатдан бўларди»

Баҳо:
+ | -

Украина чемпионатининг 2012/2013-йилги мавсуми бошланди ва 2та тур ўйинлари ортда қолди. Киевнинг "Арсенал" клуби дастлабки 2та турда "Шахтёр" ва "Динамо" жамоалари билан ўйнади ва ҳар иккала ўйинда мағлубиятга учраган ҳолда, мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.

Киевликлар "Шахтёр"га 0:6 ҳисобида ютқазишган бўлса, ўз ҳамшаҳарларига минимал ҳисобда мағлуб бўлишди. "Динамо"га қарши ўйиндан кейин Максим Шацких жамоасининг мағлубиятга муносиб бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

"Биз рақибга хавфли вазият яратиш учун кўп имконият бермадик. Улар деярли ҳеч қандай вазият содир эта олишмади. Улар фақат ярим вазиятдан фойдаланиб қолишди. Ўйин сурати тенг бўлди — ташаббус баъзан бизда бўлди, баъзан уларда. 1:0дан кўра, дуранг натижа адолатлироқ бўларди. Чунки яққол голга тортадиган вазиятлар бизда ҳам, уларда ҳам бўлмади. Шунчаки тез гол ўтказиб юбордик ва ўйинни 0:1 ҳисоби билан бошлаш оғир, албатта.

Старгородскийнинг четлатилиши адолатдан бўлмади! Биринчи сариқ карточка симуляция учун берилди. Буни тушунса бўлади. Иккинчи сариқ карточка эса орадан 30 сония ўтиб берилди. У ерда ҳеч қандай қўполлик бўлмаганди, фол эса майдон марказида ишлатилганди. Ҳакам эса сариқ карточка кўрсатмоқда. Бу аҳмоқлик. Бўлар-бўлмасга огоҳлантириш берилавермайди. Бу натижага таъсир кўрсатдими ёки йўқми, билмайман. Ўйин тугашига кам вақт қолган бўлса ҳам, 10 киши бўлиб ўйнаш оғир. Боз устига, Европа чемпионати яқинда якунланди. Ахир ҳакамлар ҳам ушбу мусобақадан нимадир ўрганишлари керак-ку. Майнавозчилик.

Менинг жисмоний ҳолатим ҳафтасига икки марта 90 дақиқадан ўйнаш имконини берган, беряпти ва бундан кейин ҳам беради. Асосий таркибда тушмаганим эса — мураббийнинг тактик ишланмаси эди", дейди Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Максим Шацких.

Манба: www.fcarsenal.com.ua
Киритилди: 08:32, 25.07.2012.
Ўқилди: 4543 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.