Кириш Регистрация

"Барселона" яна бир ҳимоячиси билан янги шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячи Маркос Алонсони яна бир мавсум ўзида сақлаб қолмоқчи, дея хабар берди Sport.es.

Ўтган ёзда ҳимоячи каталонияликлар билан 1+1 кўринишида шартнома имзолаган эди. Клуб ўша келишувни бир мавсумга узайтириш имкониятидан фойдаланмоқчи.

Қайд этиш лозим, Алонсо клубда энг кам маош оладиган футболчилар сирасига киради.

Бу мавсумда ҳимоячи "Барселона" учун 12 та ўйинда 1 та гол урди.

Киритилди: 08:42, 11.11.2022.
Ўқилди: 1816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.