Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Клопп: "Нега Трентни танқид қилишаётганини тушуниш қийин"

Баҳо:
+ | -

“Ливерпуль” ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд охирги пайтларда танқидларга учрамоқда.

Баъзи экспертлар ва мухлислар футболчини ҳужумни яхши кўриши ва ҳимояда ўз ишини бажармаётганликда айблашмоқда.

“Невилнинг Трент ҳақида нимадир деганини эшитдим. Аммо у ҳозир 24 ёшда ва кўплаб финалларда ғалаба қозонган, кўплаб муҳим ўйинларда жаҳон даражасидаги ўйинчиларга қарши ҳимояланишга мажбур бўлган.

У доим ўз савиясида қолади, яхши ҳимоялана олади. Нега уни танқид қилишаётганини тушуниш қийин”, дейди Клопп матбуот анжуманида.

Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўйинда "Ливерпуль" "Саутгемптон"ни қабул қилади. Ўйин 12 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:10, 11.11.2022.
Ўқилди: 1553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.