Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Равшан Эрматов Венгрияга қарши баҳс олдидан Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Венгрияга қарши баҳс олдидан Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Суҳбат давомида ЎФА томонидан сўнгги пайтларда аёллар футболини оммавийлаштириш, мавжуд шароит ва камчиликларни ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш, босқичма-босқич ривожлантириш борасида тизимли ишлар қилинаётгани таъкидланди.

Хусусан, аёллар миллий терма жамоаси олдига Олимпиада ва Жаҳон чемпионатида иштирок этиш вазифаси қўйилгани, бу йўлда халқаро майдонда ўз ўрнига эга жамоалар билан учрашувлар ўтказиб, доимий тажриба орттириб бориш муҳим эканлиги айтиб ўтилди. Илгари аёллар жамоаси билан бу каби ўйинлар ташкил этиш муаммо бўлгани, эндиликда бу масалада олдинга қадамлар ташлангани қайд этилди.

Шунингдек, футболчи ва мураббийлар билан суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Мураббийлар штаби билан тайёргарлик жараёни ва жамоанинг машғулотлари ва айни пайтдаги ҳолати хусусида суҳбатлашилди.

Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маълумотлар эшиттирилди. Футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:24, 11.11.2022.
Ўқилди: 1665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.