Дарвозабон Свен Ульрайх “Бавария” билан шартномасини узайтирди. Клуб сайти хабарига кўра, янги шартнома 2024 йилгача мўлжалланган.
34 ёшли дарвозабон мюнхенликлар клубида 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
У 2020/21 йилги мавсумни “Гамбург” сафида ижара асосида ўтказган.
Ульрайх жорий мавсумда "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ўтказиб юборган.