"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин, деб хабар беради El Nacional.
Манбага кўра, "ПСЖ" ўзини 30 ёшли кореялик футболчига даъвогар деб ҳисобламоқда. Футболчига "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо Мадрид клуби ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиши даргумон.
Жорий мавсумда Сон Хён Мин 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.













