Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Легионерларимиз: Эркиновнинг мақсади – еврофутбол

Баҳо:
+ | -

Элдор Шомуродов ортидан еврофутбол марказига талпинаётган йигитларимиздан бири Ҳожимат Эркинов айни пайт РПЛда чакки таассурот қолдирмаяпти.

Ҳа, миллий жамоамиз вингерининг клуби — «Торпедо» чемпионатда роса қийналмоқда, яққол аутсайдер бўлиб турибди. Шунга қарамай, мухлислар ҳам, мутахассислар ҳам Ҳожиматнинг ўйинига яхши баҳо беришяпти. Ҳамюртимиз яқинда Россия футболини ёритишга ихтисослашган matchtv.ru сайти меҳмони бўлди ва суҳбат давомида келажакда ўз кучини еврофутбол марказида синаб кўришга иштиёқманд эканлигини яширмади.

— Элдор Шомуродов каби Италия «А» сериясида ўйнаш вариантига қандай қарайсан?
— Албатта, кучли лигалардан бирида тўп суришни истайман. Ким ҳам Италия, Англия ёки Испания чемпионатига боришни хоҳламайди? Қисқаси, ҳозирги ҳаракатим шунга қаратилган.

— Хўш, сенга ҳамюртинг каби Жозе Моу­риньо билан ишлаш ёқадими ёки Алексей Миранчукдек Жан Пьеро Гасперини қўл остида...?
— Менимча, Моуриньо билан ишлаш қизиқарлироқ бўлса керак.

— Нега айнан «Беназир» билан?
— Болалигимдан унинг фаолиятини кузатиб келаман. Моуриньо кўплаб катта клубларда ёрқин из қолдирди. Шу жиҳатдан ҳам Жозе қўл остида шуғулланиш қизиқ.

— Моуриньо бошқарган жамоалардан қайси бирига алоҳида мухлислик қилгансан?
— «Реал»га.

— Ўша вақт Моуриньо топ-даражадаги мураббий эди, шундайми?
— Ҳар ҳолда, савияси кўпчиликда ҳавас уйғотарди.

21 ёшли Ҳожимат Эркинов — «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси. Катта футболдаги фаолиятининг илк қисмида «Қўқон-1912» ва АГМКда ижара муддатини ўтади ва «Пахтакор»га қайтиб, асосий ўйинчилар қаторига кирди. «Торпедо» сафига эса июль ойида қўшилиб, 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома остига имзо чекди. Эркинов 2 йилдан буён Ўзбекистон миллий жамоасига жалб этилмоқда. Бу вақтда 13та ўйинда қатнашиб, 1та гол урди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:26, 15.11.2022.
Ўқилди: 3035 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик