Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Жаҳон чемпионатида терма жамоаларнинг либослари қандай кўринишга эга?(2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати қатнашчиларининг либослари билан танишишда давом этамиз.

Испания - Adidas

"Қизил Фурия"нинг асосий либосини олдиндан қандай бўлишини тахмин қилса бўлади ва бу йил ҳам у ўтмишдаги классик комбинациялардан фарқ қилмайди.

Коста-Рика – New Balance

Бир йил аввал Коста-Рика футбол ассоциацияси янги логотипни тақдим этди. Бошқа жиҳатлари билан форма аввалги чемпионатдагилар билан катта фарқ қилмайди.

Германия - Adidas

Немислар аллақачон бизни қизиқарли ва замонавий либосларга ўргатиб қўйишган. Қатардаги жаҳон чемпионати ҳам бундан мустасно бўлмайди, “Бундестим” бу турнирда қора чизиқли чиройли оқ либосда ўйнайди. Бу терма жамоа тарихидаги илк либослардан бирининг дизайнига ишора. Металл ва олтин деталларнинг комбинацияси бу либосни яна-да ёрқинлаштирган.

Япония - Adidas

Япониялик дизайнерлар кимоно тикишда қўлланиладиган сашико тикув техникасидан илҳом олишган. Шунингдек, оригами санъатини акс эттирувчи белгиларни ҳам либосда учратиш мумкин.

Бельгия - Adidas

Бельгия одатда қизил ва қора ранглардан фойдаланган либосларда ўйнайди. Асосий форманинг енгларидаги олов тасвирини ҳисобга олмаса, яққол ажралиб турадиган тарафи йўқ.

Канада - Nike

Канада Жаҳон чемпионати учун янги либос тақдим этмаган ягона жамоадир. Nike тушунтирганидек, улар энди янги тўпламнинг дизайнини ишлаб чиқмоқда экан. Шунинг учун Қатарда Алфонсо Девис ва бошқа канадаликлар энг оддий либосларда ҳаракат қилади.

Марокаш - Puma

Марокаш терма жамоасининг асосий формаси 1998 йилдагига ўхшатма қилинган бўлиб, ўшанда терма жамоа жаҳон чемпионати ўйинларидаги сўнгги ғалабасини қўлга киритган.

Хорватия - Nike

Хорватиялик “шашка”лар бу жамоанинг азалий хусусияти ҳисобланади. Албатта, жаҳон чемпионатида уларни ҳеч ким рад этмоқчи эмасди. Аммо Nike футболканинг марказидаги жойни бўшатиб, дизайнга бироз янгилик киритди.

Бразилия - Nike

Ҳар доимгидек, Жаҳон чемпионатида Бразилия сариқ-оқ-кўк либосда ўйнайди. Аммо бу ерда ҳам ғайриоддий ечимлар мавжуд. Асосий либосда билинеар-линмас нашқлар мавжуд.

Сербия – Puma

Сербларнинг асосий формаси оддий дизайнга эга, тўқ қизил ранг ва олтин безак комбинациясидан иборат.

Швейцария - Puma

Швейцария, жаҳон чемпионатининг бошқа иштирокчилари каби, тўпламни тайёрлашда ўтмишнинг рамзий шаклларидан илҳом олди. Меҳмон либосида асосий эътибор кўкрак қафасидаги нақшга қаратилган бўлиб, у ерда ўйин рақамидан ташқари, Швейцария байроғи ва мамлакат футбол федерацияси логотипини жойлаштиришга муваффақ бўлишди.

Камерун – Оne All Sports

Камерун миллий терма жамоасининг футболкалари дизайнлари улар Le Coq Sportif бренди билан ҳамкорлик қилганларида баҳсли ҳолатлар бўлган эди. Суд жараёнидан сўнг, терма жамоа машҳур бўлмаган яна бир бренд - Оne All Sports томонидан экипировкалар билан таъминланади.

Португалия - Nike

Nike Португалия терма жамоаси билан 25 йиллик ҳамкорликни ноодатий асосий либос билан нишонлашга қарор қилди. Португалия футболкаси қизил ва яшил рангларга бўлинган. Ушбу дизайн миллий терма жамоада биринчи марта қўлланилмоқда. Nike хабарига кўра, мақсад ўйинчилар байроқни таққандек кўринишга эга бўлиш эди.

Гана-Puma

Оддий, ортиқча безакларсиз Гананинг либосини тасаввур қилиш қийин, лекин бу йил уларнинг либослари айнан шундай ҳолайтда. Аммо давлат байроғи рангларидаги манжетлар оқ фон билан ажойиб тарзда ажралиб туради.

Уругвай - Puma

Асосий формалар тўпламида Puma классик ва ғайриоддий ечимларни бирлаштириб, ажойиб иш қилди. Бир қарашда, Уругвай учун анъанавий бўлган кўк рангли футболка ҳеч қандай тарзда ажралиб турмайди. Бошқа томондан, оқ манжетлар, ёқа ва тугмачалар либосга ўзига хос жозиба беради. Захира формаси Аргентина термасиникига жуда ўхшайди.

 

Киритилди: 21:18, 15.11.2022.
Ўқилди: 4713 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.