Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Темур Кападзе: «Ўзбекистон ҳақли равишда Қозоғистон устидан ғалаба қозонди»

Баҳо:
+ | -

"Олимпик" клуби бош мураббийи Темур Кападзе Қозоғистоннинг Sports.kz нашрига интервью бериб, кеча Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Темур Тоҳирович, қозоғистонликлар Тошкентдаги ўйин ўзбек мухлисларида катта қизиқиш уйғотишини кутишганди. Аммо стадионга кам мухлис ташриф буюрди. Бунинг сабаби нимада?
— Ўйинга қизиқиш бор эди. Аммо совуқ об-ҳаво туфайли стадиога кам мухлис келди. Чунки куни билан ёмғир ёғди ва кечки пайт кун совиб кетди. Ҳа, ўйин пайтида ёмғир тўхтади, бироқ, асосий сабаб шунда. Шунингдек, телевидение орқали трансляция ҳам амалга оширилди.

— Ўйин натижаси ҳаққоний бўлдими?
— Ҳа, ҳаққоний бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси яхшироқ кўринди.

— Қозоғистоннинг ўйини ҳақида нима дея оласиз? Таркибни кимнидир ажратиб кўрсата оласизми?
— Меҳмонлар шаклланган жамоа эканини кўрсата олишди. Қозоғистоннинг ҳар бир чизиғида кучли ўйинчилар бор. Аммо улар ҳужум ташкил қилишда муаммоларга дуч келишди. Шунингдек, улар ҳужумдан ҳимояга қайтишда ҳам кеч қолишди. Бундан эса Ўзбекистон фойдаланиб қолди. Бундай ўйинда кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин.

— Сизнингча, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур баҳсда ўз кучида ҳаракат қилдими?
— Йўқ, албатта. Ўзбекистон терма жамоаси янада яхшироқ ўйнай олиши мумкин. Футболчиларнинг салоҳияти юқори.

— Мезбонлар биринчи навбатда индивидуал маҳорат эвазига ғалаба қозонишди, деб айтсак бўладими?
— Ҳа, албатта. Ўйинчиларнинг индивидуал маҳорати ўйин тақдирини ҳал қилади. Умуман олганда эса, жамоавий ўйин — ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам катта роль ўйнайди.

— Қозоғистон терма жамоасининг сўнгги ўйинларин кузатганмидингиз? БУ жамоанинг Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида муваффақияти ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳа, кузатдим ва мухлислик қилдим. Ўйлашимча, Қозоғистон ҳақли равишда гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Жамоанинг салоҳияти юқори. Қозоғистонликлар янада кўпроқ натижаларни қўлга киритишлари мумкин. Мен уларга омад тилайман.

— Кечаги ўйиндан хулоса қиладиган бўлсаК, Ўзбекистон терма жамоаси Европа майдонларида муносиб кўринган бўларди.
— Фикрингизга қўшиламан. Агар Ўзбекистон терма жамоаси Европада ўйнаганида муносиб иштирок этган бўларди. Аммо Осиёда ҳам футбол ривожланмоқда. Кучли рақиблар бор.

— Сиз бир неча йиллардан буён мураббийлик фолияти билан шуғулланяпсиз. Қозоғистондан таклифлар бўлмаяптими?
— Ҳозирча Қозоғистондан ҳеч қандай таклифлар бўлмади. Аммо таклифлар кўп. Айни пайтда мен Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийиман. Олдимизга Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 18:45, 17.11.2022.
Ўқилди: 2306 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.