2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳам бирпастда етиб келди. Биз ҳамма йирик турнирларда бўлгани сингари, бу сафар ҳам турнир иштирокчилари бўлган терма жамоаларнинг либосларини баҳолаймиз. Қуйида Қатарда кийиладиган энг чиройли ўнта либос эгалари номи келтириб ўтилади.
1. Япония
Мухлислар Испания ва Германия билан биргаликда Япониянинг либосини ҳам эътироф этишган. Аммо якунда Япония ғолиб бўлди. Японлар ҳар сафар кўк рангли либос кийишади. Бу эса энг гўзал дизайнга эга бўлади.
2. Камерун
2018 йилги мундиални ўтказиб юборганидан кейин, камерунликлар яна қайтмоқда. Улар бу сафар ўзига хос либосларда ҳаракат қилишади.
3. Испания
Ҳа, Испания ҳам ҳар доим қизил либосда бўлган. Бу сафар эса уларнинг меҳмон кийими ҳам жуда ажойиб тарзда тайёрланган ва Ўртаер денгизи рангини акс эттиради.
4. Гана
Ғалаба ва шараф рамзи бўлмиш, қора юлдуз Гананинг тарихий рамзи бўлиб келган. 2010 йилда чорак финалга қадар бора олган ганаликлар, бу сафар гуруҳдан чиқишга уриниб кўришади.
5. Германия
Оқ ва қора ранглар доимо немисларни англатган. Бу сафар "Adidas" ўз эгаларига ўта чиройли кўринишдаги либосларни тақдим этди.
6. Аргентина
Миллионлаб мухлислар бу сафар Аргентинанинг чемпионлигини истамоқда. Бу осон иш эмас. Терма жамоанинг турнир учун кияжак либоси ўта анъанавий, шу билан биргаликда ёқимли ҳамдир.
7. Мексика
Яшилликка бурканган юрт вакилларини ҳам рамзи яшил рангда бўлади, албатта. Бу сафар мексикалилар буни янада ёрқин акс эттирмоқчи.
8. Дания
Данияликлар турнирга бироз норози тарзда етиб келишди. Улар Қатардаги мигрантлар ўлими сабабли, ҳеч қандай безакларсиз бўлган бир хил рангдаги либос кийишга қарор қилган.
9. Хорватия
Дунёда ўзига хос ранг ва шаклларга эга бўлган юрт, ўз анъанасидан чекинмаган. Шахматсимон либоснинг янги версияси бизни кутмоқда!
10. Франция
Ўта даражада тўқ кўк ранг кимга тегишли эканини биласиз. Франциянинг оқ рангдаги сафар либоси эса, дизайн томонлама 10 ёшли болакайга тегишли. Бу сафар амалдаги чемпионларни нима кутаяпти, буни тез кунларда билиб оламиз.
ИСМАТОВ Ж.