Яккасарой туман ҳокимияти, Тошкент шаҳар футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси фан-клуби билан ҳамкорликда Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги ва ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб маҳаллалараро футбол турнирини ўтказади. Ушбу турнирда 24та жамоа 23 августдан 10 сентябрга қадар ғолиблик учун кураш олиб боради.
Ҳар йили туман ҳокимликлари томонидан ташкил этилаётган ушбу турнирнинг сўнгги ғолиби «Ҳасково» жамоасидир. Турнир ғолиби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Позициялар бўйича энг яхшилар аниқланиб, эсдалик совғаларини қўлга киритишади. Ҳозирга қадар турнирда қатнашиш истагини йигирмага яқин жамоа билдирган. Барча ўйинлар янги барпо этилган замонавий ва талабларга жавоб берадиган мухташам ўйингохда ўтказилади.
Мазкур мусобақада қатнашиш истагида бўлганлар ва унинг регламенти тўғрисида маълумот олишни истаганлар ташкилий қўмита раҳбари Жамолиддин Қосимовга мурожаат қилишлари мумкин. Маълумот учун тел: +99895 1772662.