"Наполи" ва "Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жанфранко Дзола бўлажак жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қилишни танлади.
"Англия. Бу менинг иккинчи уйим, чунки у ерда етти мавсум ўйнадим. Тез орада яна Лондонга учаман", - деди Дзола Il Gazettino нашрига берган интервьюсида.
Қизиғи шундаки, сўнгги Европа чемпионати финалида Италия терма жамоаси финал учрашувида Англияни мағлуб этганди.