Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Владимир Фомичев: «Илья Фомичев сафимизга қайтади»

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимиз чемпионати 2-давра мусобқаларига қизғин тайёргарлик кўраётган Муборакнинг “Машъал” жамоаси бош мураббийи Владимир Фомичевга мухлисларимиз қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик ва ўртамизда қисқача суҳбат бўлиб ўтди.

Шуниси ҳурматга сазоворки, Владимир Александровичга қайси пайт мурожаат қилсак, доимо саволларимизга жавоб берган. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

— Владимир Александрович, иккинчи даврага тайёргарликлар қандай давом этаяпти?
— Бизнинг давралар оралиғидаги тайёргарликларимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Олдимизда Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг жавоб учрашуви турибди. Бу учрашувда мамлакатимизнинг амалдаги чемпионига қарши майдонга тушамиз. Дастлабки учрашув натижасидан хабарингиз бор, албатта жавоб учрашувида чемпион жамоани йирик ҳисобда мағлубиятга учратиш қийин масала, ўйламанки, ҳеч бўлмаганда ушбу учрашув Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан бўладиган ўйин олдидан бизга катта синов вазифасини ўтаб беради.

— “Машъал” таркибидаги ўзгаришлар аниқ бўлдими?
— Таркибимизда бир қатор ўзгаришлар бўлиши аниқ. Янгиердан таклиф этилган Жамшид Ҳасанов таркибимизга қўшилиши мумкин. “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Янис Миндзукас ҳам иккинчи давра мобайнида сафимизда ижара асосида тўп суради. Сербиялик ҳужумчи Микола Стробатс ҳам бизда илк уртоқлик учрашувида яхши таасурот қолдирди, ҳозир ушбу ўйинчини трансфер масаласи кўрилмоқда, агар келишувга эришсак, у ҳам сафимизга қўшилиши мумкин.

— Илья Фомичев “Машъал” сафига қайтиши мумкинми?
— Ҳа, у сафимизга қайтади.

— Саволларимизга жавоб берганингиз учун Сизга ташаккуур билдирамиз.
— Сизларга ҳам раҳмат, ижодий ишларингизга муваффақиятлар тилайман.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 06:16, 28.07.2012.
Ўқилди: 4583 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик