Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Германия-2006да порлаган ёш истеъдодлар. 16 йилдан кейин ҳам улар футбол ўйнашда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

2006 йилги мундиалда кўплаб юлдузлар қатнашганди. Улар ичида Уэйн Руни Зайниддин Зидан, Филлипп Лам, Андре Пирло ҳамда Тьерри Анрилар бўлган. Аммо қатнашувчи футболчилар орасида шундай номлар борки, улар ҳали ҳам ўз фаолиятини юқори марраларда давом эттирмоқда. Қуйида ўша юлдузлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Лионель Месси

2006 йилги Аргентина ҳам ҳозирги каби фаворитлар қаторида эътироф этилади. Жамоа бутунлай Хуан Роман Рикельме атрофида қурилганди. Эрнан Креспо эса кўплаб голларга муаллифлик қилган. Аргентина таркибда 18 ёшли Месси исмли йигитча ҳам бўлиб, у асосан захира варианти сифатида жамоага жалб этилган. У илк мундиалида Сербия-Черногорияга қарши баҳсда гол уради. Ўшанда Аргентина 6-0 ҳисобида зафар қучади. Германияга қарши чорак финал баҳсида Месси майдонга тушмайди. Унинг жамоаси эса мағлубиятга юз тутади. Мана, орадан 16 йил ўтди. Лео эса ҳозир ўша жамоанинг сардори.

Криштиану Роналду

Роналду Германияга, нисбатан юлдузроқ бўлиб ташриф буюради. У Португалия терма жамоасининг асосий таркибидан жой олганди. "МЮ" ҳужумчиси ўзининг мундиалдаги илк голини Эронга қарши, пенальтидан киритганди. Унинг жамоаси эса ярим финалга қадар етиб кела олган. Ундан кейинги 16 йиллик муддат ичида Роналду дунёда Месси билан бирга ҳукмронлик қилди. Португалия эса Роналду бошчилигида Европа чемпиони бўлди, Миллатлар лигаси ғолибига айланди. У 37 ёш бўлишига қарамай, Жаҳон чемпионлигини кўзлаган.

Тео Уолкотт

Ҳа, ҳамма биладики, Тео Германиядаги мундиалда майдонга тушмаган. Аммо у бош мураббий томонидан танлаб олинган ва Олмонияга олиб кетилганди. Гарчанд, жамоасига фойдаси тегмаган бўлса ҳам, Уолкотт, кейинчалик, "Арсенал" сафида катта шуҳрат қозонди. Айни дамда 33 ёшни қаршилаган ҳужумчи, "Саутгемптон" сафида ҳаракат қилмоқда.

Златан Ибрагимович

Швеция миллий терма жамоаси Қатар-2022га саралашда Польша томонидан ҳал қилувчи баҳсда мағлуб этилди. Шу сабаб Ибрагимович Жаҳон чемпионатига бормайдиган бўлди. Унинг сўнгги мундиали эса, ўша, олис 2006 йилга бориб тақалади. Швеция ўшанда нимчорак финалда Германия мағлуб бўлади. 24 ёшли Златан эса голсиз турнирни якунлайди. Шундан кейин, унинг манзили "Ювентус", "Интер", "Барселона" каби клублар бўлди. Ҳозир у "Милан" ҳужумчисидир.

Лука Модрич

Модрич Германияга 16 ёшли ўсмир сифатида ташриф буюрган. Ҳа, унинг жамоаси унчалик ҳам кучли эмасди. Афсонавий ярим ҳимоячи 2006 йилда ўзини кўрсата олмайди. Чунки у икки марта, захирадан майдонга ташланади холос. Шундан кейин, Модрич ўз юртида шуҳрат қозонди. У сўнгги Жаҳон чемпионатида финал иштирокчисига айланганди.

Лукаш Подолски

Германияда ўтган мундиалда Германия термаси ярим финалга қадар етиб бора олган. Бунда Подольскининг хизмати беқиёс эди. Ҳужумчи турнир давомида 3 та голга муаллифлик қилади. У турнир якунида энг яхши ёш футболчи сифатида эътироф этилади. Айни дамда 37 ёш бўлган Подольски, Польшанинг "Гурник" клубида тўп тепмоқда.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 19:51, 20.11.2022.
Ўқилди: 2589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.