Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Лондон-2012. Сакина Мамедова финал босқичига ўта олмади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик спортчилар орасида биринчи бўлиб Сакина Мамедова Олимпия ўйинларидаги иштирокни бошлаб берди. Лондон вақти билан эрта тонгдан (8:15) бошланган пневматик тўппончадан ўқ отиш (10 метр) бўйича дастлаб саралаш баҳслари бошланди. Спортнинг ушбу турида 56 нафар мерган Лондонга ташриф буюрган.

Саралаш босқичида ҳар бир спортчи нишонга 40тадан ўқ отиш имкони берилди. Ҳар бир ўқ отиш учун эса 1дан 10гача  балл берилади. Демак, саралаш босқичида бир спортчи максимум 400 балл тўплаши мумкин. Энг кўп очко жамғарган 8 нафар спортчи эса финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Финал босқичида эса спортчиларга 10тадан ўқ отиш имкони берилади. Бу босқичда бериладиган очколар 1дан 10,9гача бўлади. Шунингдек, спортчилар саралашда йиққан баллари финал босқичидаги баллар билан умумлаштирилади ва ғолиб номи аниқланади.

Сакина Мамедова, афсуски, финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмади. У 400 имкониятдан 389 очко жамғарди. Ҳамюртимиз отган 40та ўқнинг 20таси 10талик очкога бориб тегди. Польшалик Сильвия Богаска ва хитойлик Силинг Йи 399 очко билан саралаш босқичи ғолибига айланишди. Дария Вдовина (Россия) ва Дан Ю (Хитой) 398 очкога эга бўлишди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:42, 28.07.2012.
Ўқилди: 6040 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.