Маркус Рэшфорд Эронга қарши ўйинда (6:2) захирадан майдонга тушганидан 49 сония ўтиб гол урди.
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Букайо Сака ўрнига майдонга тушди ва 49 сонияда гол урди. Бу жаҳон чемпионатлари тарихидаги учинчи натижадир.
Қўшимча қилиш лозим, Рэшфорднинг дастлабки зарбасиёқ голга айланди.