"ПСВ" ёш иқтидорли Коди Гакпонинг агенти Кеес Плугсма ўз мижозининг ЖЧ-2022да Сенегалга қарши ўйиндаги ғалабаси ҳақида гапирди.
«Гакпо учун ажойиб ижро! Мен буни кутганмидим. У жуда яхши ўйинчи, ажойиб ўйин ўтказди. Бу голни уриш осон бўлмади, лекин у буни уддалади!
Энди у катта ишончни қозонди», дейди футболчининг агенти.
Эслатиб ўтамиз, Коди Гакпо кўплаб топ-клубларнинг нишонига айланган. Унинг Сенегал дарвозасига йўллаган тўпи Луи ван Гал шогирдларига 2:0 ҳисобида ғалаба қозониш имконини берди. Қўшиб берилган вақтда Дэви Классен якуний ҳисобни ўрнатди.