Сербиялик ҳужумчи Душан Влахович ЖЧ-2022даги ўйинни орзу деб атади. ЖЧ-2022нинг биринчи турида серблар Бразилияга қарши майдонга тушади.
“Ҳаммаси ўзингиздан ҳам каттароқ орзудан бошланади ва сиз бир кун келиб орзуингиздек буюк бўлишингизга ишонишингиз кифоя”, — деб ёзади Влахович ижтимоий тармоқда.
Сербия Швейцария, Камерун ва Бразилия билан G гуруҳидан жой олган.