Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Саудия Арабистони устози Аргентина устидан сенсанцион ғалаба ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони мураббийи Аргентина устидан қозонилган шов-шувли ғалабадан кейин (2:1) ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказмадик. Танаффус вақтида футболчилар бироз ҳавотирга тушишди. Мен уларга: “Ҳеч нарса бўлмади, биринчи бўлимда яхши ўйнадингиз”, дедим. Шундан сўнг улар ўйин натижасини ўзгартириш учун имконият қидира бошлашди.

Бу натижа жаҳон чемпионатлари ва Саудия Арабистони тарихида абадий қолади. Бу қандай содир бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Худога шукур, бундай ғалабалар меҳнат орқали келади.

Футболда шундай нарсалар борки, уларни тушунтириб бўлмайди, чунки Аргентина биздан анча яхши, аммо бугун футболчилар ўз мамлакатлари учун тарих яратишди.

Олдинда бизни юқори ўриндаги жамоаларга қарши яна иккита ўйин кутиб турибди, шунинг учун диққатимизни жамлашимиз керак", - деди Эрве Ренард.

Киритилди: 20:44, 22.11.2022.
Ўқилди: 4501 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5383]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4557]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3464]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3024]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2764]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2419]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2287]

Родри операция қилинади [1923]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1893]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1821]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик