Ҳужумчи Криштиану Роналду жаҳон чемпионатидаги голлар рекорди ҳақида гапирди.
Португалиялик футболчи кетма-кет бешта турнирда гол урди. Кеча у ЖЧ-2022 доирасидаги Гана билан ўйинда (3:2) пенальтини голга айлантирди.
“Бу ажойиб лаҳза – бешинчи жаҳон чемпионатидаги голим. Ғалаба қозониб, турнирни яхши бошладик. Жуда муҳим ғалаба. Биламизки, бундай мусобақаларда биринчи ўйинда ғалаба қозониш муҳим.
Ва яна бир рекорд, ҳа. Мен кетма-кет бешта жаҳон чемпионатида гол урган ягона одамман ва бундан фахрланаман. Жамоа ажойиб футбол кўрсатганидан хурсандман. Қийин бўлди, лекин биз ҳақли ғалабага эришдик.
"Манчестер Юнайтед"даги ҳикоям ёпилди, мен бор эътиборимни фақат Жаҳон чемпионатига қаратганман. Биз ғалаба қозондик, мен жамоага ёрдам бердим. Қолганлари муҳим эмас”, деди 37 ёшли футболчи.