"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри "Реал" футболчиси Марко Асенсиони Каталония клубида кўришни хоҳлаётганини тан олди.
"Марко Асенсионинг шартномаси нима бўлиши ҳозирча аниқ эмас, лекин менимча, барча яхши футболчилар "Барселона"да бўлиши керак", - деди Педри COPE нашрига.
Жорий мавсумда Асенсио барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
26 ёшли испанияликнинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.