Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Академиялар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича Туркия тажрибаси ўрганилмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Республикадаги футбол маҳорат мактаблари директорлари учун болалар-ўсмирлар футболи йўналиши бўйича тажриба алмашиш ва янги лойиҳаларни мамлакатимизда татбиқ қилиш мақсадида Туркияда «мастер-класс» тадбирлари ташкил қилиняпти.

Кеча делегация вакиллари Туркияда йил сайин ўз ўрнини мустаҳкамлаб бораётган, мамлакатнинг Европа қисмидаги энг кучли академияга айланган Олтинўрда базасида бўлишди.

Туркия афсонаси Метин Октай номига қўйилган мазкур академия «Izmir Cup» мусобақаси билан Европада ўз ўрнига эга. Мусобақада ҳар йили 64 та жамоа иштирок этади. Иштирокчилар орасида «Барселона», «Бавария» ва «Манчестер Сити» каби гранд жамоаларни ҳам кўриш мумкин.

Ташриф давомида делегация вакилларига замонавий академия  ташкил этиш юзасидан тушунчалар берилди. Футболчиларни саралаш тизими, мураббийларнинг малакасини ошириш дастури, инфратузилма ва майдонлар йўналиши бўйича муҳим масалалар ўрганилди.

Таъкидлаш керак, делегация Олтинўрданинг Измирдаги иш услубини ўрганиши ва Яшилюртдаги энг биринчи филиалга ташриф буюриши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 26 ноябрь куни делегация вакиллари Отабек Шукуров фаолият олиб бораётган «Фатих Карагумрук» академиясига ташриф буюрадилар ва шу куни Туркиянинг У-19 лигасида иштирок этадиган «Галатасарой» жамоасининг ўйинига бориб кўрадилар. Шу билан бир қаторда академия директори Орхан Атик билан «Галатасарой» инфратузилмаси яқиндан ўрганилади.

27 ноябрь кунги режага кўра «Бешиктош» академиясига сафар уюштирилади. Шу куни Туркия болалар лигаси тур учрашувларини бориб кўриш ҳамда Истанбулдаги оммавий футбол дастури билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 08:17, 25.11.2022.
Ўқилди: 4437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3423]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3260]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3241]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3186]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3032]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2862]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2849]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2111]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2007]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1991]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик