Германия терма жамоаси ҳужумчиси Кай Хаверц ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг Японияга қарши ўйинидаги мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.
“Мухлислар ва ОАВдаги салбий фикрларни тушуна оламан. Биз танқидга дуч келаётганимизни биламиз ва ҳамма ҳам бизни қўллаб-қувватламайди. Аммо ўтмиш ўтмиш, якшанба куни эса бизни катта ўйин кутиб турибди.
Статистикани ўз фойдамизга дейиш қийин, аммо сўнгги бир неча йил ичида жамоада ўзгаришлар, мураббий ва ўйинчилар ўзгарди ва бу ҳам ўз ролини ўйнамоқда. Лекин бу баҳона эмас. Биз ўзгаришлар қилишимиз керак", - дея Хаверц сўзларини келтирган BBC Sport.