Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Неймар: «Бу фаолиятимдаги энг қийин вазиятлардан бири»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ўзининг жароҳати туфайли юзага келган ҳиссиётлари ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, Сербияга қарши ўйинда олган жароҳат туфайли у гуруҳ босқичининг иккинчи ва учинчи тур (Швейцария ва Камерунга қарши) баҳсларини ўтказиб юборади.

«Мамлакат терма жамоаси футболкасини кийганда мен ҳис қиладиган фахр ва ифтихор туйғусини мен таърифлаб бера олмайман. Агар Худо менга ўзим туғиладиган мамлакатни танлаш имкониятини берганида, мен Бразилияни танлаган бўлардим.

Ҳаётда ҳеч бир нарса осонлик билан берилмайди. Мен ўз мақсадларимга эришиш учун ҳаракат қилганман. Ҳеч кимга нисбатан адоват туйғусида бўлмаганман, муҳтожларга ёрдам берганман.

Бугунги фаолиятимдаги энг оғир вазиятлардан бири бўлди. Жаҳон чемпионатида яна жароҳат олдим. Ҳа, ҳафсалани пир қилади, жуда кучли оғриқ. Аммо майдонга қайтиш учун ҳали имконият бўлади. Ўз мамлакатим жамоасига ёрдам бериш учун қўлдан келган барча ишни қиламан», — де ёзди Неймар ижтимоий тармоқлар орқали.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 23:08, 25.11.2022.
Ўқилди: 3321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик