Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Лондон-2012. Мирзоҳид Фармонов нимчорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

66 кг.гача бўлган дзюдочимиз Мирзоҳид Фармонов ҳам ўз иштирокини ғалаба билан бошлади. Ҳамюртимиз 1/16 финал иштирокчилари орасида энг сўнгги бўлиб татамига чиқди. Унга ливиялик Аҳмад Юсуф Элкависеҳ рақиблик қилди.

Кураш бошида ҳар иккала дзюдочи эҳтиёткорликни қўлдан бермади. Натижада иккила спортчига шидо (огоҳлантириш) берилди. Шундан сўнг Мирзоҳид фаолликни оширди, унинг рақиби эса сусткашлик учун яна бир марта огоҳлантирилди. Ўз-ўзидан Фармоновга юко баҳоси берилди. Баҳс тугашига 34 сония қолганида ўзбек дзюдочиси рақибининг иккала курагини ерга текказди — иппон!

Дзюдо. Эркаклар. 66 кг. 1/16 финал
Мирзоҳид Фармонов (Ўзбекистон) - Аҳмад Юсуф Элкависеҳ (Ливия) - 1011 - 0002*
Изоҳ: * - 4та сондан иборат бўлган ҳисоб рақамлари қуйидагиларни билдиради (кетма-кетликда): иппон, вазари, юко, огоҳлантириш.

Манба: www.stadion.uz.

Мирзоҳид Фармоновнинг нимчорак финалдаги рақиби — Чо Жун-Хо. Жанубий кореялик спортчи 1/16 финалда украиналик Сергей Дреботни мағлуб этди — 0011 - 0002. Фармонов - Чо Жун-Хо баҳси тахминан 16:00да бошланади.

Киритилди: 15:26, 29.07.2012.
Ўқилди: 5482 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.