Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

"Бухоро" – Ўзбекистон кубогининг ярим финалига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Тошкент темир йўл муҳандислари институти стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги чорак финали жавоб учрашувида "Локомотив" "Бухоро" клубини қабул қилди.

4 кун илгари Бухорода бўлиб ўтган ўйинда бухороликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Жавоб учрашувининг биринчи бўлимида ҳисоб очилмагач, иккинчи бўлимда темирйўлчилар икки марта гол киритишни уддаладилар. Аввалига, 59-дақиқада Ислом Иномов ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада Д.Раҳматуллаев орадаги фрақни оширди.

Бу эса ўйинда қўшимча бўлимларга ўтишини билдирарди. Учрашувнинг 110-дақиқасида мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди.

120-дақиқагача дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва учрашув тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди.

Дарвозаларга 9 мартадан зарба берилди ва пенальтилар сериясида 7:6 ҳисобида "Бухоро" ғалаба қозонди.

Ўзбекистон кубоги. Чорак финал. Жавоб учрашуви
ЛОКОМОТИВ (Тошкент) – БУХОРО 2:0 (0:0)
Пенальтилар серияси бўйича 6:7.
Голлар: И.Иномов (59), Д.Раҳматуллаев (89)
Дастлабки учрашув – 0:2

P.S. "Бухоро" Ўзбекистон кубогининг ярим финалида "Насаф"-"Металлург" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:58, 29.07.2012.
Ўқилди: 5435 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.