Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида — «Бунёдкор» - «Пахтакор» тўқнашуви

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг ярим финалчилари аниқланди.

Сўнгги икки йилдан бери финал остонасига қадар бир ҳилда тўрт клуб етиб келаётганди. Шулардан учтаси - «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Насаф» яхши анъанани сақлаб қолишди. Сўнгги икки йилликнинг тўртинчи ярим финалчиси – Ғузорнинг «Шўртан» клуби эса ним чорак финалда «Бунёдкор»га имкониятни бой берганди. Чорак финалда Тошкентнинг «Локомотив» клубини ортда қолдирган «Бухоро» ярим финалнинг тўртинчи иштирокчисига айланди.

Тажмурод Агамуродов бошқарувидаги «Бухоро» чорак финалнинг илк учрашувини ўз майдонида ўтказиб, 2:0 ҳисобида устун келганди. Сафардаги ўйинни эса айнан шу ҳисобда бой берди. Қўшимча дақиқаларда дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва ғолиб жамоа пенальтилар сериясига кўра аниқланди. Унда нисбатан аниқ ҳаракат қилган меҳмонлар Ўзбекистон Кубоги ярим финалига йўлланма олишди.

Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки учрашувни 3:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган «Бунёдкор» «Машъал»га қарши жавоб ўйинини Янгиерда ўтказди. Бунга сабаб қилиб Муборакдаги стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини кўрсатиш мумкин. Янгиердаги ўйинда ҳисоб очилмади ва «қалдрғочлар» ярим финал чиптасига эга чиқишди.

Андижондан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган Ўзбекистон Кубогининг амалдаги эгаси – Тошкентнинг «Пахтакор» клуби чорак финалнинг ҳар икки ўйинида зафар қучган ягона жамоага айланди. Узоқ кутилган танаффусдан кейин ўз майдонига қайтган «пахтакорчилар» Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Станислав Андреевнинг голлари эвазига муваффақият қозонишди – 2:0.

Чорак финалнинг энг қизиқарли тўқнашувларидан бири Қаршида - «Насаф» ва «Металлург» клублари ўртасида бўлиб ўтди. Бекободдаги ўйинда 2:1 ҳисобида муваффақият қозонган Рустам Мирсодиқов шогирдларини ярим финалдан бор йўғи 4 дақиқа ажратиб турганди. Бироқ мавсум ўртасида «Андижон»дан келиб қўшилган Владимир Шишелов «Насаф» жонига оро кирди.

Ярим финалда мухлислар Тошкент дербисига гувоҳ бўлишлари мумкин. Финал чиптасига эга чиқиш учун «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари ўзаро кураш олиб боришади. Иккинчи жуфтликда эса «Насаф» «Бухоро»ни имтихон қилади.

Ўзбекистон Кубоги.
Чорак финал жавоб ўйинлари.
«Локомотив» - «Бухоро» 2:0 (пен: 6:7)
Голлар: Ислом Иномов (59), Дилшод Раҳматуллаев (87).
Дастлабки учрашув: 0:2.

«Машъал» - «Бунёдкор» 0:0
Дастлабки учрашув: 0:3.

«Пахтакор» - «Андижон» 2:0
Голлар: Темурхўжа Абдуҳолиқов (77), Станислав Андреев (85).
Дастлабки учрашув: 1:2.

«Насаф» - «Металлург» 4:2
Голлар: Владимир Шишелов (14, 90), Артур Геворкян (53), Кенжа Тўраев (68) — Илёс Қурбонов (67), Руслан Вагапов (88).
Дастлабки учрашув: 1:2.

Ярим финал
«Бунёдкор» - «Пахтакор»
«Насаф» - «Бухоро»

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 05:46, 30.07.2012.
Ўқилди: 5099 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.