Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Россия Премьер-лигасида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар 2-тур доирасида майдонга тушишди

Баҳо:
+ | -

Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби сафида ҳаракат қилаётган Одил Аҳмедов одатдаги каби жамоасига тўлиқ – 90 дақиқа ёрдам берди. 2-турни Ростов-Донда - «Ростов»га қарши ўтказган Гуус Хиддинк шогирдлари 2 очко бой беришди. Бунга сабаб қилиб ўйиннинг 2/3 қисмида маҳачқалъаликлар бир киши кам ҳаракат қилганликларини кўрсатиш мумкин. 30-дақиқада иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилган Жусилей жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйди.

Беллашувнинг 49-дақиқасида Расим Тагирбеков меҳмонларни олдинга олиб чиққанди. 74-дақиқада ҳакам «Анжи» дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни майдонга тушганига 13 дақиқа бўлган Дмитрий Кириченко аниқ амалга оширди. Мезбонлар бош мураббийи ҳисоб тенглаштирувчи гол муаллифини 86-дақиқада Ян Голенда билан алмаштирди. Орадан икки дақиқа ўтиб эса Голенда мезбонларни олдинга олиб чиқди. Гарчи «Анжи» футболчилари майдонда бир киши кам ҳаракат қилаётган бўлсаларда, 95-дақиқада Тагирбековнинг дубли билан мағлубиятдан қутулиб қолишди – 2:2.

Премьер-лигага эндигина қайтган Владикавказнинг «Алания» клуби 2-турда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. Қозонда Рубин меҳмони бўлган клуб 18-дақиқада пенальти қурбонига айланган бўлса, 48-дақиқада Натхо ўйин ҳолатидан ҳам 1та гол уриб, дублини расмийлаштирди. 1-турда рўйхатга ҳам киритилган Санжар Турсунов бу сафар 77-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди. Ўзбекистонлик футболчи майдонга тушганига икки дақиқа ўтмасдан «Алания» пенальтидан ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи Неко. Шундан кейин меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. 93-дақиқада «Рубин» аъзоси Дядюн томонидан киритилган гол ўйиндаги якунийси бўлди – 3:1.

2-турдан кейин 4 очкога эга «Анжи» юз фоизлик натижа қайд этаётган «Зенит», «Локомотив» ва «Спартак» клубларидан кейин 4-ўринда бормоқда. «Алания» эса 16 клуб иштирок этадиган Премьер-лиганинг 15-пағонасига келиб жойлашган. Владикавказликлар қаторида Премьер-лиганинг янги аъзоси «Мордовия» ва ўтган мавсумни кучли тўртликда якунлаган Москванинг «Динамо» клублари ҳам бирорта очко жамғара олишмаган.

 

 
Манба: http://the-uff.com
Киритилди: 09:50, 30.07.2012.
Ўқилди: 4313 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик