Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Мбаппе Тунисга қарши ўйинни ўтказиб юбормоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франциянинг Тунисга қарши ўйинини ўтказиб юбормайди.

L'Equipe хабарига кўра, франциялик мураббий Дидье Дешам ушбу ўйинда ротация қилишни режалаштирмоқда. Хусусан, у Мбаппе ва бир қатор футболчиларни дам олишини таъминламоқчи эди.

Француз мураббийи Данияга қарши ўйиндаги таркибга нисбатан африкаликларга қарши ўйинда 6 та алмаштиришни амалга ошириши кутилмоқда.

Мбаппенинг ўзи эса трибунадан футбол кўргандан кўра, майдонда яхшироқ эканини айтди.

Хабарингиз бор, Франция терма жамоаси икки тур якунларига кўра ЖЧ-2022 1/8 финалига йўлланмани кафолатлади. Мбаппега келсак, у учта гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 16:31, 28.11.2022.
Ўқилди: 1562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик