«Барселона» бош мураббийи Хави Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи дастлабки 2 тур якунлари бўйича энг кучли ҳужумчилар номини айтди.
Испаниялик мутахассиснинг фикрига кўра, Бразилия терма жамоаси форварди Ришарлисон ушбу номга муносиб.
Эслатиб ўтамиз, Ришарлисон Сербияга қарши ўйинда (2:0) иккита гол муаллифига айланди. Униг трансфер нархи 50 миллион еврога тенг.