Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Умарали Раҳмоналиев: «Рубин» ўзимни кўрсатишим учун ажойиб имконият»

Баҳо:
+ | -

Яқинда Қозоннинг «Рубин» клуби «Бунёдкор»да ёш бўлишига қарамай, тажрибали футболчилардек ҳаракатлари билан танилган ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиевнинг трансферини расман эълон қилди.

«Рубин»нинг янги аъзоси Rubin-kazan.ru сайти мухбири билан суҳбатда жамоага ўтиши ва янги клубдаги илк таассуротлари ҳақида гапирди.

- «Рубин» варианти қандай пайдо бўлди? Ҳис-туйғулар қандай?

- Бу ерда мени яхши кутиб олишди, ҳаммаси зўр. Агентим «Рубин» варианти борлиги ҳақида гапирди. Мураббий ва жамоадошларим билан маслаҳатлашиб, кетишга қарор қилдим. Ўзимни Россия футболида синаб кўришни истадим. Яширмайман, орзум Европада ўйнаш, «Рубин» эса ўзимни кўрсатишим учун ажойиб имконият. Энди футбол майдонида боримни беришим керак.

- «Рубин» клуби ҳақида нима дея оласиз?

- Бу ерда футбол учун ҳамма нарса бор. Ташкилотчилик, машғулотлар, умуман, барча шароитлар етарли. База ва академияда яхши шароит мавжуд. Қозонни бироз айланиб чиқдим, шаҳар гўзал экан. Биринчи машғулотни ҳам ўтказдим ва ўзимни жуда яхши ҳис қилдим.

- Жамоадошларингиз билан танишиб улгурдингизми?

- Ҳа. Безруков билан суҳбатлашдим, у биринчи машғулотда менга катта ёрдам берди. Мураббийлар ҳам илиқ қарши олишди, ҳеч қандай муаммо йўқ. Базада Юрий Дюпин билан бир хонага жойлаштиришди, у билан ҳам кўп гаплашдик. У мендан катта ва кўмаклашиб турибди.

- Ёзда «Рубин»га ўтишингиз ҳақида маълум бўлганди. «Рубин»ни кузатиб бордингизми?

- Ҳа, кузатиб бордим. Учрашув ва машғулотларини ижтимоий тармоқлардаги видеолар орқали томоша қилдим. Россияда футбол тажовузкор ва курашларга бой.

- Ўзбекистонда Канте лақабини олган экансиз. Демак, бундай футбол сизга бегона эмасми?

- Ҳа. 2015 йил «Бунёдкор» академиясида катта ёшли йигитлар шундай ном қўйишган.

- Қайси позицияда ўйнаш сиз учун қулай?

- Мураббий қарорига боғлиқ. Мен «олтинчи» бўлиб ўйнай оламан, яъни таянчда. Ўзбекистон чемпионати иккинчи даврасида инсайдер позициясида ўйнадим, бу «саккизинчи». Нима бўлганда ҳам, мураббий қўйган позицияга кўникаман.

- Қандай кучли томонларингизни ажратиб кўрсата оласиз?

- Кўпчиликнинг айтишича, кўп меҳнат қилиб, тўпни олиб қўйишда яхши ўйнайман. Менга ўз-ўзимга баҳо бериш қийин.

- Мавсум учун ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

- Ҳар доим жамоавий мақсадлар устувор. Кейин шахсий мақсадларга эътибор қаратаман. Мен ўзимга ва бутун Ўзбекистонга ўзбек футболчилари Россияда ҳам ўйнай олиши мумкинлигини кўрсатмоқчиман.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:29, 30.11.2022.
Ўқилди: 2760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик