Ҳужумчи Альваро Мората Испания терма жамоаси сафида қаторасига учинчи учрашувда гол урди.
"Атлетико" вакили бўлган футболчи ЖЧ-2022 Японияга қарши ўйинда (1:2) асосий таркибда майдонга тушди ва 11-дақиқада Сесар Аспиликуэтанинг узатмасидан фойдаланиб, ҳисобни очди.
Мората испанларнинг Қатардаги турнирда ўтказган учта ўйинининг ҳар бирида гол уришга муваффақ бўлди. Бунгача у Коста-Рика (7:0) ва Германия (1:1) дарвозаларига ҳар икки ҳолатда ҳам захирадан майдонга тушиб, гол киритганди.
Мората Испания терма жамоасининг ЖЧ-2022даги энг яхши тўпурари ҳисобланади.