Жорий мавсум якунларига кўра Про лигага тушиб кетган "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари Суперлигада қанча вақт ўйнганига тўхталиб ўтамиз.
Жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиларидан бири Санъат Шихов бу мавсумда “Қўқон-1912” таркибида барча ўйинларда майдонга тушган ягона футболчи сифатида тарихга кирди. Санъатбек барча 26 та тур ўйинларида майдонда кўриниш берди, унинг майдонда ўтказган дақиқалари 1814 дақиқани ташкил қилади.
Мухлисларнинг севимли футболчисига айланган Қувондиқ Рўзиев эса 25 та учрашувда майдонга тушган бўлишига қарамай бу мавсум майдонда энг кўп вақт тўп сурган футболчи сифатида қайд этилди. Қувондиқнинг майдонда ўтказган дақиқалари 2160 дақиқани ташкил қилади.
Шунингдек маҳоратли ва универсал футболчимиз, Осиё чемпиони Ойбек Рустамов жами 24 та ўйинда майдонга тушган ва 2155 дақиқа майдонда тўп сурди. Сербиялик легионермиз Иван Йосович, жамоа етакчиси Жавоҳир Сидиқов ва дарвозабон Музаффар Абдуллаев ҳам ўтган мавсумда бошқаларга нисбатан кўпроқ вақт майдонга тушишганлигини қайд этишимиз лозим бўлади.
Жорий мавсумда жамоа таркибида уч нафар ёш футболчи суперлигада ўз дебют ўйинларини ўтказишди. 2022 йилда туғилган Азизхон Эркинов АГМК билан бўлган ўйинда 11 дақиқа майдонда ҳаракат қилган бўлса, 2005 йилда туғилган ёш истеъдод соҳиби Муроджон Комилов “Локомотив”га қарши бўлиб ўтган баҳсда 17 дақиқа майдонда тўп тепди. Шунингдек 2001 йилда туғилган Диёрбек Жалолдинов “Сурхон”га қарши, сафарда бўлиб ўтган баҳсда ўз дебютини ўтказди.
"Қўқон-1912" мураббийлари ўтган мавсумдаги суперлига ўйинларида умумий 25 нафар футболчининг хизматларидан фойдаланишди.
Футболчи |
Ўйинлар сони |
Дақиқа |
1.Музаффар Абдуллаев |
19 |
1634 |
2.Исломжон Абдуллаев |
8 |
706 |
3.Илҳомжон Ваҳобов |
13 |
760 |
4.Иван Йосович |
20 |
1692 |
5.Ойбек Рустамов |
24 |
2155 |
6.Александр Мерзляков |
15 |
1053 |
7.Авазхон Маматхўжаев |
21 |
1318 |
8.Муроджон Холмуҳаммедов |
19 |
1549 |
9.Славко Лукич |
18 |
973 |
10.Сардор Етовқўзиев |
6 |
304 |
11.Қувондиқ Рўзиев |
25 |
2160 |
12.Жамшид Ҳасанов |
18 |
1553 |
13.Жавоҳир Сидиқов |
21 |
1625 |
14.Дилшод Раҳматуллаев |
19 |
970 |
15.Сардор Азимов |
21 |
1122 |
16.Санъат Шихов |
26 |
1814 |
17.Анвар Ҳожимирзаев |
18 |
473 |
18.Андрей Сидоров |
14 |
507 |
19.Шоҳназар Норбеков |
13 |
1523 |
20.Шаҳзодбек Нурматов |
10 |
468 |
21.Билолхон Тошмирзаев |
24 |
1134 |
22.Муроджон Комилов |
1 |
17 |
23.Мўмин Мелиев |
13 |
726 |
24.Азизхон Эркинов |
1 |
11 |
25.Диёрбек Жалолдинов |
1 |
9 |