Коста-Рика терма жамоаси дарвозабони Кейлор Навас терма жамоадаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Мен ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Халқаро майдонларда юртим тимсолини ҳимоя қилиш мен учун катта шараф. Биз қадамма-қадам олға борамиз. Терма жамоада ўйнашни давом эттиришга тайёрман", - дейди дарвозабон.