Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

У Левандовски, Кагава ва Гюндоганни кашф қилди ва 2018 йилда "Арсенал"ни Обамеянг учун 64 миллион евро тўлашга кўндирган. “Ливерпуль”нинг янги спорт директори ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта The Athletic нашри "Ливерпуль"нинг амалдаги спорт директори Жулиан Уорд тез орада истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Эҳтимол, бу лавозимни Свен Мислинстат эгаллайди.

"Штутгарт"дан олдин Свен Дортмунд ва "Арсенал"да ишлаган ва шу ерда ўз номини қозонган. Келинг, Мислинстатнинг фаолиятидаги энг яхши қарорлари унга "Ливерпуль" ишончини қозонишга ёрдам берганини кўриб чиқамиз.

• "Серезо Осака"дан Шинжи Кагаванинг трансфери

2010 йилда Дортмунд Япониянинг энг яхши иқтидорли футболчиларидан бирини бепул қўлга киритди. Кагава икки йил давомида Клоппнинг асосий ўйинчиси бўлди, кейин эса "Манчестер Юнайтед"га 16 миллион еврога сотилди.

• "Лех"дан Роберт Левандовски

Бир нечта жамоалар Левандовски билан таваккал қилишга тайёр эди, уни одатий британиялик ҳужумчи ва Иккинчи дивизион ўйинчиси деб аташган. Ҳаммаси 2010 йилнинг ёзида Робертни "Блэкберн" билан шартнома имзолашга қараб кетаётган эди, аммо Мислинстат вазиятга аралашиб, Дортмундни Лева билан шартнома имзолашга кўндиради.

Польша клубига ўтказилган беш миллион евро "Боруссия"га замонавий тарихдаги энг яхши йилларни олиб келди: Бундеслигада иккита ғалаба ва Чемпионлар лигасида кумуш медаль.

• "Ньюрнберг"дан Илкай Гюндоган

Гюндоган ҳам Мислинтатнинг кашфиётларидан бири. 2011 йилда дортмундликлар унинг учун 5,5 миллион евро тўлаган бўлса, 5 йилдан сўнг "Ман Сити"га 27 га сотди.

Милсинстатнинг энг катта трансфери - Обамеянг. Свен Арсен Венгер ва "Арсенал" раҳбарларини габонлик ҳужумчи учун 64 миллион евро тўлашга кўндирган. Обамеянг Дортмундда порлади, Мислинстат эса футболчини шахсан танир эди - таваккал трансфер Лондонда ўзини оқлади десак, янглишмаган бўламиз.

Кейинчалик, Обамеянг "Арсенал"да турли хил муаммоларга ўралашиб қолди ва айнан шу муаммолар сабаб "Барселона"га ўтди, аммо унутмангки, Пьер-Эмерик лондонликлар учун 163 ўйинда 92 та гол урган.

Киритилди: 02:36, 03.12.2022.
Ўқилди: 26937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик