Бугун бутун дунё Роналдунинг «МЮ»дан ачинарли ҳолда кетганини билади. У илк бор бу жамоани 2009 йилнинг ёзида, 80 миллион фунт эвазига тарк этган. Ўшанда Роналду «Реал»га кетган эди. Шундан кейин «Манчестер Юнайтед» Роналдунинг ўрнини тўлдириш учун бир нечта вариантларга эга бўлган. Қуйида 2009 йилдаги «МЮ»нинг ҳужумдаги нишонлари ва уларнинг тақдири ҳақида гаплашамиз.
Карим Бензема
Бензема «МЮ» назарига «Лион»даги ўйинларидан кейин тушганди. Фергюсон Бенземани жамоага қўшиб олишга киришади, аммо «Реал» билан жиддий рақобатга дуч келади. «МЮ» ҳам «Реал» ҳам «Лион» учун етарли пул таклиф қилган. Аммо Бенземанинг ўзи Мадридга кетишни афзал билганди. Шу сабабли «қизил иблислар» Роналдунинг ўрнини 29 ёшли Майкл Оуэн билан ёпишга мажбур бўлади.
Франк Рибери
Роналдуга энг муносиб ўринбосар сифатида ўша пайтда Рибери эътироф этилади. У «Бавария»ни тарк этишга тайёр эди. «Guardian» нашри берган берган хабарда айтилишича, 2009 йилда «МЮ» Рибери учун 62,5 миллион фунт таклиф қилади. Франциялик вингерга «Челси», «Барселона» ва «Реал» ҳам қизиқиш билан қараётганди. Аммо «Бавария» барча таклифларни рад этади ва футболчини Германияда қолишга кўндиради. 38 ёшли футболчи 2022 йилнинг октябрь ойида фаолиятини тугатганини маълум қилганди.
Самюэль Это'о
«Барселона» сафида «МЮ»га қарши урган голи, Это'они катта саҳнага олиб чиқди. Унга Манчестернинг икки клуби қизиқа бошлайди. Камерунлик футболчининг нархи 18 миллион атрофида эди. Аммо каталонияликлар раҳбарияти Самюэлни «Милан» билан, Ибрагимовичга алмаштиради. Это'о АПЛга 2013 йилда келади. Аммо унинг манзили «Челси» эди. 2019 йилнинг сентябрида афсонавий ҳужумчи футболчилик фаолиятини тугатди.
Давид Вилья
Вилья учун 2009 йилда «МЮ» 47 миллион фунт таклиф этади. Аммо испаниялик ҳужумчи ўз юртида қолади ва 2010 йилда «Барселона»га ўтади. 2013 йилдан бошлаб эса «Атлетико» шарафини ҳимоя қила бошлади. Ҳорзирда 39 ёшни қарши олган собиқ футболчи Америка, Австралия ва Япония чемпионатларида ҳаракат қилди. У 2019 йилнинг ноябрида футболчилик билан хайрлашди.
Давид Сильва
Собиқ «Веленсия» футболчиси «МЮ» учун жиддий нишонга айланади. Аммо «Олд Траффорд»га кўчиб ўтиш амалга ошмай қолди. У бир йилдан кейин «Манчестер Сити»га, 25 миллион фунт эвазига ўтади. Сильва «шаҳарликлар»нинг ҳақиқий афсонасига айланди. У 10 йил давомида «Манчестер Сити» билан 4 марта Англия чемпиони бўлди. 2 та мамлакат кубогини, 5 та лига кубогини қўлга киритди. 35 ёшли ярим ҳимоячи 2020 йилда «Реал Сосьедад»га йўл олиб, у ерда Испания кубогига эга чиқди.
ИСМАТОВ Ж.