Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Шўртан» - «Қизилқум». Превью

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўрган Ғузорнинг "Шўртан" клуби чемпионатнинг иккинчи ярми дастлабки учрашувини ўз майдонида Зарафшоннинг "Қизилқум" клубига қарши ўтказади.

"Шўртан" клуби матбуот хизмати ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, ушбу учрашув арафасида ўйинга таалууқли бир қатор янгилик ва қизиқарли фактлар билан сизларни бохабар қилиб боришда давом этади.

“Шўртан” ҳамда “Қизилқум” жамоалари шу кунгача ўзаро жами бўлиб 15 маротаба бахс олиб боришган.

Ўтказилган 15 учрашувнинг 6 мартасида “Қизилқум” ғалаба қозонган бўлса, шунча учрашувда ҳам “Шўртан” футболчиларини рақибларини доғда қолдиришган. Қолган уч учрашув эса жамоаларнинг муроса кўчасини танлаш билан якунига етган.

Ўтказилган 15 ўйинда дарвозалар ҳаммаси бўлиб 39 марта нишонга олинган. Киритилган голларнинг 21 таси “Қизилқум” футболчилари ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 18 учрашув “Шўртан” футболчилари томонидан киритилган.

“Шўртан”-“Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашувларни ФИФА ҳакамлари - Рашван Эрматов ва Владислав Цейтлинлар энг кўп - уч мартадан бошқариб боришган.

15 учрашувда тўрт маротаба пенальти белгиланган. Белгиланган пенальтиларнинг 3таси «Шўртан» фойдасига белгиланган бўлса, битта 11 метрли жарима тўпи “Қизилқум” вакилларига “совға” қилинган. Шуларнинг атиги биттасини ғузорликлар аниқ амалга оширишган бўлса, Артур Геворкян, Зайниддин Тожиелар ва Мўйдин Мамазулумовлар 11 метрли жарима тўпидан унумли фойдалана олишмаган. “Қизилқум” футболчиси Леонид Кошелев берилган битта имкониятдан унумли фойдаланган.

«Шўртан» жамоаси аъзоси Ойбек Усмонов 2005 йилги мавсумда ўз дарвозасини кутилмаганда ишғол этиб, ҳозиргача ягона бўлиб турган автоголга «муаллифлик» қилмоқда.

Қуйида жамоаларнинг шу кунгача ўтказган ўзаро учрашувлари қайдномалари билан таништириб ўтамиз:

 «Шўртан» - “Қизилқум” - 0:2 (0:1)

07.05.2005. 6 тур. Ғузор. «Шўртан» стадиони. 5000 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Эрматов - 9
Голлар: Қуттибаев Н, 29 (0:1), Усманов О (автогол), 88 (0:2)

«Қизилқум» - «Шўртан» - 1:0 (1:0)
30.09.2005. 21 тур. Зарафшон. «Прогресс» стадиони. 3000 томошабин.
Ҳакамлар: Коваленко В - 8,5
Голлар: Қуттибаев Н, 18 (1:0)

«Қизилқум» - «Шўртан» - 3:0 (0:0)
11.06.2006. 13 тур. Зарафшон. «Прогресс» стадиони. 2000 томошабин.
Ҳакамлар: Тамбовцев А - 8,1
Голлар: Усманходжаев С, 51 (1:0), Кондратович Д, 66 (2:0), Усманходжаев С, 81 (3:0)

«Шўртан» - «Қизилқум» - 3:1 (1:0)
06.08.2006. 18 тур. Ғузор. «Шўртан» стадиони. 5000 томошабин.
Ҳакамлар: Ирматов Р - 8,6
Голлар: 1:0 - Эркинов Ш, 7, 2:0 - Таран И, 73, 3:0 - Геворкян А, 78, 3:1 - Кондратович Д, 90+1

«Қизилқум» - «Шўртан» - 1:2 (0:1)
27.06.2007. 15 тур. Зарафшон. «Прогресс» стадиони. 3000 томошабин.
Ҳакамлар: Цейтлин В - 8,5
Голлар: Усманходжаев С, 38 (0:1), Сайфиев С, 57 (0:2), Халиков А - пен, 60 (1:2).

«Шўртан» - «Қизилқум» - 1:1 (1:1)
05.08.2007. 16 тур. Ғузор. «Шўртан» стадиони. 3000 томошабин.
Ҳакамлар: Лутфуллин Н - 8,4
Голлар: Бердыев А. А., 8 (0:1), Геворкян А, 36 (1:1)

«Шўртан» - «Қизилқум» - 2:1 (1:0)
09.07.2008. 15 тур. Ғузор. «Шўртан» стадиони. 5253 томошабин.
Ҳакамлар: Цейтлин Владислав - 8,4
Голлар: Вахобов Б, 11 (1:0), Геворкян А, 67 (2:0), Данилов М, 75 (2:1).

«Қизилқум» - «Шўртан» - 0:2 (0:2)
08.08.2008. 16 тур. Зарафшон. «Прогресс» стадиони. 1534 томошабин.
Ҳакамлар: Шарипов Х - 9
Голлар: Геворкян А, 27 (0:1), Геворкян А, 41 (0:2).

«Шўртан» - «Кизилкум» - 2:1 (0:1)
16.04.2009. 6 тур. Гузор. Стадион «Шўртан» стадиони. 3523 томошабин.
Ҳакамлар: Цейтлин В - 9
Голлар: Шодиев В, 7 (0:1), Геворкян А, 48 (1:1), Вахобов Б, 90+3 (2:1)

“Қизилқум” – “Шўртан” - 2:2.
09.10.2009. 25 тур. Зарафшон. «Прогресс» стадиони. 3711 томошабин.
Ҳакамлар: В. Кострикин  - 8,2,
Голлар: В. Постолатьев (21) Б. Вахобов (60) – И. Таран (17) А. Абдукадыров (87).

“Шўртан»-«Қизилқум»-0:0
19.03.2010 йил. Қарши. «Насаф»  стадиони 3552 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов-9,6.

«КИЗИЛКУМ» - «ШУРТАН» 3:1
26.10.2010. 25-тур. Зарафшон. «Прогресс» стадиони. 2123 томошабин.
Хакам: В. Серазитдинов.
Голлар: Ш. Жураев 48, Я. Крушелницкий 53, О. Новкаров 63, Л. Кошелев 68.

«ШУРТАН» - «КИЗИЛКУМ»  1:0
20.05.2011. 9-тур. Гузор «Шуртан» стадиони. 6253 томошабин
Хакам: О. Рубаков.
Гол: И. Таран 85.

«ҚИЗИЛҚУМ»-“ШЎРТАН” 3:2
18-тур. 25.08.2011 йил. Зарафшон. 3721 томошабин.
Голлар: А. Бахуринский 42, Ш. Эркинов 44, Ш. Эркинов 65, Ш. Жўраев 70, Л. Кошелев 89.

«ҚИЗИЛҚУМ» - ШЎРТАН - 2:0 (0:0)
01.07.2012. 13-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 3251 томошабин.
Ҳакам: Тўхтасинов Темур
Голлар: 1:0 - Ильин Илья, 53. 2:0 - Бобоқулов Феруз, 86

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 12:09, 02.08.2012.
Ўқилди: 4565 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.