Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Роналду нима учун захирада қолдирилганди? Гап унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми ёки...

Баҳо:
+ | -

Португалия - Швейцария учрашувининг асосий воқеаси учрашув бошланишига бир ярим соат қолганида содир бўлди. Яъни, Криштиану Роналду захира ўриндиғида қолди!

Бу ерда ҳеч қандай жароҳат йўқ эди - эҳтимол бош мураббий Фернандо Сантушнинг иродали қароридир.

Бу Жанубий Корея билан 3-тур учрашувида (1:2) шов-шувли алмаштиришдан кейин содир бўлди - Роналду майдонни тарк этиб, мураббийга қараб бир нималар деди. Бундан келиб чиқиб икки ўртада келишмовчилик бўлган дея тахмин қилиш мумкин. Бироқ мураббий бошқа нарса хусусида гапирди.

«Майдонда у билан боғлиқ ҳеч нарса эшитмадим, Роналду мендан жуда ҳам узоқда эди. Фақат корейс футболчиси билан жанжаллашаётганини эшитдим. Фотосуратни кўрдимми? Ҳа (афтидан, гап Криштианунинг Фернандога нимадир деб бақираётган кадр ҳақида кетяпти). Мен буни қандай қабул қилдим? Менга умуман ёқмади. Аммо бундай масалалар ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилинади. Ҳозир Швейцария билан ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Энди масала ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилинди», - дея тушунтирди Сантуш.

Португалиялик мухлислар айнан шуни сўрашди. Швейцария билан ўйин олдидан мамлакатнинг асосий спорт нашри A Bola Роналдуни захирада қолдириш керакми деган саволга жавоб сўрови ўтказди. Иштирокчиларнинг 70 фоизи ижобий жавоб берди.

Маълум бўлишича, Сантуш кўпчиликнинг хоҳишини амалга оширган. Қатъий қарор!

Роналду 2022 йилги жаҳон чемпионатида камроқ ўйин ўтказмоқда. Швейцария билан ўйин учун захира - бу тенденциянинг мантиқий давоми.

• Ганага қарши ўйин (3:2) - 88-дақиқада алмаштириш.

• Уругвай билан ўйин (2:0) - 82-дақиқада алмаштириш.

• Жанубий Корея билан ўйин - 65-дақиқада алмаштириш.

Қачон Роналду ўйиннинг айрим сабаблари туфайли йирик турнирларда захирада қолиб кетган?
18 йил олдин! Евро-2004 гуруҳ босқичида Россия — Португалия ўйинида Роналду 78-дақиқада Луиш Фигу ўрнига майдонга тушган.

Шундан сўнг яна бир нечта ҳолатлар бўлди (Евро-2008да Швейцария билан ва 2006 йилги Жаҳон чемпионатида Мексика билан), лекин иккала ҳолатда ҳам ўйинлар турнир аҳамиятига эга эмас эди - ўша пайтда Португалия аллақачон гуруҳдан чиқишни кафолатлаган.

Роналду бунга қандай муносабатда бўлди?

Куннинг иккинчи ярмида у ижтимоий тармоқларда фақат мотивацион хабар қолдирди: «Бугун Португалия куни! Барча Португаллар куни!

Бугун ўзимиздаги барча орзуларимиз амалга ошиши керак бўлган кун! Келинг, қўлимиздан келганини қилайлик!»

Нима бўлган тақдирда ҳам Кришнинг ёши ўтиб бораётганини мухлис сифатида тан олишга мажбурмиз. Бироқ у ва мураббий ўртасидаги муносабатлар бундан буёғига қизиқ тус олиб бориши турган гап.

Киритилди: 23:51, 06.12.2022.
Ўқилди: 9266 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик