Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Суарес услубида гол нишонлаши, «Бенфика»даги рақобат — Роналдуга янги ўринбосар бўлган Рамуш!

Баҳо:
+ | -

Нега у Кришдан устун?, нега у голларини Суарес каби нишонлайди?

Роналдусиз Португалия терма жамоаси мундиалнинг 1/8 финалида Швейцария билан тўқнаш келди ва шу билан бирга ўз таркибида янги қаҳрамон топди! У 21 ёшли ҳужумчи Гонсало Рамуш! У Кришнинг ўрнига майдонга тушди ва бу ўзгариш шу қадар идеал эдики, мазкур ўзгаришни ҳеч ким пайқамади ҳам. Қолаверса, у ҳозирги Роналдудан ҳам яхшироқ ўйнади: 67 дақиқа ичида учта гол урди ва ушбу жаҳон чемпионатидаги биринчи хет-трик муаллифига айланди!

Рамуш Португалиянинг Ольян шаҳрида футболни севувчи оилада туғилган. Унинг отаси Мануэль Рамуш ва амакиси Мигель Тейшейра — иккаласи ҳам Португалиядаги кичик лигада ўйнашган.
Гонсалу «Бенфика» академияси битирувчиси ҳисобланади. У 13 ёшида бу ерга кирган ва базага боришдан олдин барча ёш тоифаларидан ўтиб чиққан. Ҳужумчи фаолиятидаги ёшлик босқичининг чўққиси - 2019/20 йилги мавсум. Кейин эса ёшлар ўртасидаги чемпионлар лигасида «Бенфика» сафида 8 та гол урди ва турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди. «Бенфика»нинг асосий жамоасидаги дебют учрашувида «Авеш»га қарши ўйинда Гонсалу бор-йўғи беш дақиқа ичида дубл қайд эта олди!

Шундан сўнг ҳужумдаги рақобат кучайгани учун ёш иқтидорнинг фаолияти тўхтаб қолди: жамоага Роман Яремчук келди, Дарвин Нуньес қайтди. Шунга қарамай, бу мавсумда клуб ушбу йигитчага ишонди ва тўғри қарор қилганини тушунди: у «Бенфика»нинг Чемпионлар лигасига йўл олишига катта ёрдам берди (4 та ўйинда 4 та гол ва 2 та голли узатма) лигада эса 11 учрашувда 9 гол ва 3 ассист қайд этди.

Рамушнинг терма жамоадаги фаолияти ҳам жадал ривожланмоқда: уч йил олдин у Арманистонда бўлиб ўтган U-19 Европа чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган, ҳозир эса Қатарда бўлиб ўтаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида барчани ўзига мафтун этмоқда. Шу билан бирга Рамушнинг асосий жамоадаги дебюти атиги 3 ҳафта олдин бўлиб ўтди! Рамуш ва Роналду ўртасидаги асосий фарқ бу альтруизмдир.

 

«Қанотда ўйнаш менга ёқади. Бироқ, бу позициядаги ўйинчи фақат гол уришим керак деб ўйламаслиги керак. Ҳозирда ҳужумчи учун доимо ортга қайтиш ва керак бўлганда шерикларига ёрдам бериш факторлари жуда ҳам муҳим», дейди Рамуш. У урган голларини Суарес услубидаги имо-ишоралар билан нишонлайди: тўппончадан ўқ отишни тасвирлайди. Бироқ, бу байрамнинг уругвайлик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ: «Мен ҳар доим кўп гол урганман ва негадир отам айтади: «Гонсалу, сени танитадиган услуб керак. Кейин ўйин олдидан жамоадошларим билан гаплашдим: улар кўп ўйланиб, гол киритсам, «тўппонча» услубида нишонлашимни сўрашди. Охир-оқибат, мен гол урдим ва шундан бери мен ҳар доим шундай нишонлайман.

Форварднинг трансфер нархи 25 миллион еврони ташкил қилади. Ёзда уни «Вулверхэмптон», «Эвертон», «Ньюкасл» ва «Саутгемптон» жамоалари ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишди, кузда эса «Манчестер Юнайтед» ҳақида миш-мишлар тарқалди. Шунга қарамай, «Бенфика» уни ҳеч қаерга қўйиб юбормади ва тўғри иш қилди - энди португалиялик бундан ҳам амбицияси юқори клублардан таклиф олиши аниқ.

Киритилди: 17:23, 07.12.2022.
Ўқилди: 2299 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик