Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Локомотив» - «Динамо». Превью

Баҳо:
+ | -

Бир ойдан зиёдроқ давом этган ёзги танаффус ҳам якунланиб, бугун Олий лига жамоалари мавсумнинг ҳал қилувчи 2-давра ўйинларига киришади.

14-тур доирасида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Самарқанд "динамо"чиларини қабул қилади. Ушбу жамоалар шу кунгача ўзаро 15 марта тўқнаш келишган. Ана шу ўйинларнинг 9тасида рақиб жамоанинг қўли баланд келган бўлса, атиги учта ўйинда "Локомотив" зафар қучган. Яна шунча ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 29-18ни ташкил этмоқда, табиийки устунлик "Динамо" клуби томонида. Дарвоқе, "Локомотив" 2006 йил 6 августда "ЖАР" стадионида "арслон"ларни драматик ўйинда 4: 3 ҳисобида мағлуб этишганидан сўнг нақд 6 йил бўлажак рақиби устидан ғалаба қозонолмади. Фақат, жамоамиз учун нохуш кўриниш олган бу анъанага 30 июнь куни Самарқандда барҳам берилди. Шуни ҳам таъкидлаш керак, "Динамо" темирйўлчилар жамоасидан яққол кучли эмас. Буни самарқандликлар шу пайтгача миллий чемпионатларимизда қайд этган натижалар ҳам кўрсатиб турибди. "Динамо"чилар бирон марта совриндорлар сафидан жой олишмаган. Уларнинг олий лигадаги энг юқори натижаси 4-ўрин (2000 йилги мавсумда). Бу борада темирйўлчилардаги энг яхши кўрсаткич эса 6-поғона бўлиб турибди. Бироқ, "Локомотив" – "Динамо" қарама-қаршилигида самарқандликлар сезиларли устунликка эга бўлиб туришибди. Умид қиламизки, бу сафар темирйўлчилар орадаги тафовутни янада қисқартиради. Демак, олға "Локомотив"!

Жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилигида энг кўп тўп киритган футболчи ҳозирда Озарбайжоннинг "Нефтчи" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган собиқ "динамо"чи Баҳодир Насимов бўлиб турибди. У темирйўлчилар дарвозасини 5 марта ишғол қилган. "Локомотив"нинг собиқ вакили Марсель Идиатулин эса 4 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган. Азиз Ҳайдаров, Фарҳод Тожиев, Илёс Қурбонов ва Сирож Сайфиевлар ҳисобида 3тадан гол мавжуд. Аммо, улардан фақат С.Сайфиев ҳозирда "Динамо" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда ва у ўз натижасини яхшилаш имкониятига эга. Қолганлар ё фаолиятини якунлаган, ёки бошқа жамоага ўтиб кетган. Хуллас, воқеалар ривожини бирга кузатамиз.

2004 йил

"Локомотив" – "Самарқанд-Динамо" – 4:0 (0:0)."ЖАР"стадиони. 5000томошабин.

Ҳакам: Ноил Лутфуллин – 8,3

Голлар:М.Идиатуллин (55, 1:0), О.Усмонхўжаев (61, 2:0), С.Акбаров (84, 3:0), О.Усмонхўжаев (85, 4:0)

"Самарқанд-Динамо" – "Локомотив" – 3:1 (3:0). "Динамо"стадиони. 1000 томошабин

Ҳакам: Константин Смирнов – 8,4

Голлар:А.Бекназаров (14, 1:0), С.Сайфиев (15, 2:0), М.Фомин (22, 3:0), М.Идиатуллин (90, 3:1).

2005 йил

"Локомотив" – "Самарқанд-Динамо" – 0:1 (0:0). "ЖАР"стадиони, 2000 томошабин

Ҳакам:Равшан Эрматов– 9

Гол:А.Ғофуров (60, 0:1).

"Самарқанд-Динамо" – "Локомотив" – 1:0 (1:0). "Динамо"стадиони. 7000 томошабин

Ҳакам:РахматуллоҚоратоев– 8,5

Гол:Б.Насимов (21, 1:0).

Амалга оширилмаган пенальти:О.Усмонхўжаев("Локомотив",59-дар.)

2006 йил

"Самарқанд-Динамо" – "Локомотив" – 2:2 (1:0)."Динамо"стадиони. 1500 томошабин

Ҳакам: АзаматЖалилов– 7,9

Голлар: А.Парванов(30-авт. 1:0), Б.Насимов (60, 2:0), А.Ҳайдаров (63, 2:1), А.Ҳайдаров (85, 2:2).

"Локомотив" – "Самарқанд-Динамо" – 4:3 (1:2)."ЖАР"стадиони, 800 томошабин

Ҳакам:РахматуллоҚоратоев– 4

Голлар: М.Пўлатов (10, 0:1), М.Идиатуллин (37, 1:1), А.Исмоилов (41, 1:2), А.Ҳайдаров (49-пен. 2:2), Б.Насимов (50, 2:3), М.Идиатуллин (80, 3:3), Эвертон (90-пен. 4:3).

2007 йил

"Локомотив" – "Самарқанд-Динамо" – 1:2 (1:1). МҲСК стадиони. 1500 томошабин

Ҳакам:Валентин Коваленко – 8,5

Голлар: И.Мўминжонов (10, 1:0), Д.Файзиев (27, 1:1), С.Ни (77, 1:2).

"Самарқанд-Динамо" – "Локомотив" – 1:1(0:0)."Динамо"стадиони. 6000 томошабин

Ҳакам:Султон Зайлобиддинов– 7,8

Голлар: П.Павлов(90+1, 0:1), Ф.Тожиев (90+4, 1:1).

2008 йил

"Динамо" – "Локомотив" – 3:0 (2:0). "Динамо"стадиони. 6541 томошабин

Ҳакам: АзаматЖалилов– 7,9

Голлар: И.Қурбонов (1, 1:0), И.Қурбонов (41, 2:0), И.Қурбонов (52, 3:0).

"Локомотив" – "Динамо" – 1:2 (0:0).ТТЙМИ стадиони. 1713 томошабин

Ҳакам:Владислав Цейтлин – 9,3

Голлар: Т.Васильев (47, 1:0), Ф.Тожиев (69, 1:1), Ф.Тожиев (78, 1:2).

2009 йил

"Динамо" – "Локомотив" – 5:0(2:0)."Динамо"стадиони. 7498томошабин

Ҳакам: Султон Зайлобиддинов – 8

Голлар:И.Юнусов (9, 1:0), Ҳ.Рахмонов (36, 2:0), Б.Насимов (72, 3:0), Б.Насимов (79, 4:0), А.Акопянц (76, 5:0).

"Локомотив" – "Динамо" – 1:2 (0:1). ТТЙМИ стадиони,1251 томошабин

Ҳакам: Валентин Коваленко – 8,8

Голлар:С.Сайфиев (2, 0:1), С.Сайфиев (53, 0:2), П.Верош (83, 1:2).

Четлатиш:А.Филимонов (75)

2010 йил

"Динамо" – "Локомотив" – 2:0 (0:0)."Динамо" стадиони. 8537 томошабин

Ҳакам:Султон Зайлобиддинов – 7,3

Голлар:Ж.Ирисметов(56, 1-0), А.Николаев (73, 2-0).

"Локомотив" – "Динамо" – 2:2(0:1).ТТЙМИ стадиони, 2851томошабин

Ҳакам: Рустам Саидов – 8,8

Голлар: Ж.Ирисметов (14, 0-1), Ж.Ибрагимов (58, 1-1), Н.Гурьянов (68, 1-2), И.Юнусов (90+1, 2-2).

2012 йил

"Динамо" – "Локомотив" – 0: 1 (0: 0)."Динамо" стадиони. 7201 томошабин

Ҳакам: Рустам Бобомуродов – 7,3

Гол: М.Казанков(70, 0-1).

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 22:31, 02.08.2012.
Ўқилди: 4519 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.