Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Алессандро Костакурта: «Пиоли ва Анчелоттида умумий жиҳатлар кўп»

Баҳо:
+ | -

«Билли» лақаби билан танилган собиқ ҳимоячи - Алессандро Костакуртани бемалол Франко Барези, Паоло Мальдини ва Мауро Тассотти каби  «Милан» афсоналари қаторига қўшиш мумкин.

 Ахир у фаолиятининг 20 йилидан кўпи (1986-2007 йиллар)ни «россонерлар»га бағишлаган ва қизил-қора тусли либосда ғалаба қозониш ҳадисини тўлиқ ўзлаштирган. Костакурта бу даврда икки буюк мураббий Арриго Сакки ва Фабио Капелло қўл остида бирдек ишлади, «А» сериянинг ўзида 7 марта чемпионлик нашидасини сурди, ЕЧК|ЧЛда эса 5 марта бош сов­рин соҳибига айланди. Энг асосийси, «Билли» нақ 41 ёшигача бардам ўйнади. Табиийки, Tuttosport нашри журналисти Костакурта билан суҳбатда «Милан»нинг аввалги ва ҳозирги мавсумдаги иштироки ҳақида гаплашди.

- Ҳозирги «Милан» ҳақида нима дейсиз?

- Жамоа мен учун ҳар қандай ҳолатда - энг яхшиси. Жорий йилги «Милан»га эса гап йўқ, у ҳақли равишда скудетто соҳибига айланди.

- Бош мураббий Стефано Пиолининг иши нечоғли маъқул тушмоқда? 

- Эсимда, Пиоли 2019 йилнинг октябрида бошқарувни қўлга олганида, ҳамма унинг чемпионлик нималигини билмаслиги ва «Милан»дек катта клубга муносиб эмаслигини айтганди. Стефано эса бундай гап-сўзларга парво қилмади, танлаган йўлидан чекинмади ва мураббийликда анча улғайди. Шундай экан, Пиолини охирги скудетто меъмори сифатида таърифлаш мумкин.

- Пиолини энди буюк Анчелоттига ўхшатишмоқда...

- Жуда ўринли таққос. Ахир ҳар иккиси Эмилиядан ва «Милан»га келган пайт уларда ғолиблик нишонаси йўқ эди. Дон Карло асосан феъл-атвори ҳисобига қойилмақом гуруҳ шакллантирганди. Стефано ҳам айни шу жиҳатдан Анчелоттини эслатмоқда. Дейлик, барча футболчиларда бирдамлик туйғусини уйғотди. Чиндан ҳам, иккисида умумий жиҳатлар жуда кўп.

- Мальдинининг ишига қандай баҳо бериш керак?

- Паолони 40 йилдан буён биламан, унинг жамоага нима бера олишини ҳам. Умуман, Мальдини - ажойиб раҳбар, унинг мукаммал иш юрита олишига мутлақо шубҳаланмагандим.

- «Милан»нинг янги даврига ишонч борми?

- Мутлақо. Жамоанинг ҳозирги лойиҳаси жуда қизиқарли ва назаримда, «россонерлар» яқин 4-5 йил ичида ЧЛнинг доимий иштирокчисига айланишади.

- Жамоа етакчиси Рафаэль Леау кетиб қолмасмикан?

- Вазият тушунарли: ҳаммасида чегара бор. Агар Леау ЖЧда яхши ўйнаса ва январда қайсидир харидор муносиб таклифни илгари сурса, уни қўйиб юборган маъқул.

- Ибрагимович эрасидан зерикмадингизми?

- Асло. Ундан ҳамон жамоа­га одатий таъсир кўрсатиши, барча йигитлар салоҳиятини юзага чиқишида катта роль бажаришини кутяпман. Оддий мисол, Жиру ўз ишини яхши бажаради, аммо Ибра каби бошқаларни кўтариш салоҳиятига эга эмас. Демоқчиманки, Златан ҳатто 50 фоиз куч билан ўйнаса ҳам, Жирудан эффектлироқ.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:30, 08.12.2022.
Ўқилди: 1247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.