Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Ирландия авиакомпаниясидан троллинг

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида омадсизликка учраган азалий кучли жамоалар ижтимоий тармоқларда турли даражада калака остига олинмоқда.

Айниқса, Қатарга бош фаворитлардан бири сифатида йўл олган, аммо ўз квартетида 3-ўрин билан чекланган Германия миллий жамоасига қаратилган мемлар жуда кўп.

Ҳаттоки, Ирландиянинг Ryanair авиакомпанияси ҳам ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи якунларига бефарқ қарамади, воқеликка муносабат билдиришда четда қолмади. Европа авиаташув бизнесида ўз ўрнига эга компания «Твиттер» ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида Қатар мундиа­ли билан муддатидан анча олдин хайрлашган Германия ва Бельгия миллий жамоаларига ажойиб троллинг қилиш имкониятидан унумли фойдаланди.

Хуллас, Ryanair авиакомпанияси барчасини уч бўлакдан иборат битта суратда ифодалади. Сурат бўлакларига ёзилган изоҳларга гап бўлиши мумкин эмас. Мана, ўзингиз баҳо беришингиз мумкин:



Польша ташувчиси - Войцех Шесни

Франция ташувчиси - Килиан Мбаппе

Германия ва Бельгия ташувчиси - Ryanair

Qatar TV телеканали бошловчилари ҳам тўғридан-тўғри эфир вақти Германия термасини калака остига олишди. Бошловчи «Германия термасини ЖЧ-2022дан шундай кузатиб қўйдик», - дея оғзини бир қўли билан ёпган ҳолда, иккинчиси билан хайрлашув ишорасини кўрсатди. Бунда студия меҳмонлари ҳам бошловчи ҳаракатини такрорлашди. Эслатма, германиялик футболчилар ЖЧда One Love сардорлик боғичидан фойдаланиш тақиқлаганига норозилик ўлароқ, Япония термасига қарши ўйин (1:2) олдидан оғизларини ёпган ҳолда суратга тушишганди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:16, 09.12.2022.
Ўқилди: 1347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик