«Интер» ярим ҳимоячиси Николо Барелла Ромелу Лукаку А Серияга қайтганидан кейин нима учун майдонда муаммоларга дуч келаётганини тушунтирди.
«Антонио Контенинг «Интер»и Ромелу Лукаку атрофида қурилган. Энди бизда янги услуб бор ва Лукаку унга мослашиши керак.
Биз Лукакунинг қанчалик кучли эканлиги ва у ўзини қандай кўрсатишни хоҳлаётганини биламиз, айниқса танқид қилинган пайти. Шунинг учун мен у ҳақида ортиқча ўйламайман. Ромелу тўғри йўлда», - деди Барелла La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ромелу Лукаку «Челси»даги ёмон ўйиндан сўнг «Интер»га қайтган эди.