Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Феликс: «Бу ортиқча»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Жоау Феликс ўзини «Милан» ва «Реал»да тўп тепган афсонавий ўйинчи Кака билан таққослашлари ҳақида гапирди.

«Кака билан солиштириш? Менимча, бу ортиқча. Кака «Олтин тўп» соҳиби, у мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритган. Мен эндигина фаолиятимнинг бошидаман. Аммо бундай таққослашларидан мамнунман», дейди 23 ёшли португалиялик.

Жоау жорий мавсум «матрасчилар» сафида Ла Лигада 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Феликс айни дам Португалия терма жамоаси сафида ЖЧ-2022да ўйнамоқда.

Киритилди: 19:41, 09.12.2022.
Ўқилди: 1605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.