Кириш Регистрация

Таэквондо. Улуғбек Рашитов Ар-Риёд гран-присида финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Таэквондо WT бўйича йилнинг энг нуфузли 4 гран-при мусобақасидан бири бўлиб ўтмоқда. Унда фақат олимпиадага киритилган вазн тоифаларда жанглар ўтказилмоқда. Эркаклар ва аёллар 4тадан вазнда баҳсларда иштирок этишмоқда. Ҳар бир вазнда энг кучли 16 нафардан спортчи турнирда қатнашаётган бўлса, юртимиз шарафини 4 нафар таэквондочи Саудияга ташриф буюрган.

Кеча барча вазн тоифаларида саралаш босқичидан бошлаб ярим финалгача бўлган жанглар ўтказилди. Кун якунида 8 вазнда финалга чиққан спортчилар аниқ бўлди.

Токио-2020 олимпиадаси ғолиби Улуғбек Рашитов (68 кг.) 3та жангда ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз илк босқичда исроиллик Нимрод Кривишскийни, чорак финалда швециялик Али Алианни 2та раундда мағлуб этди. Ярим финалда Улуғбекка Токио-2020 финалидаги рақиби — британиялик Бредли Синделга қарши даянга чиқди. Рашитов жанг давомида устунликка эришди ва 2та бўлимда жанг тақдирини ҳал қилди.

Ҳамюртимиз финалда иорданиялик Зайд Каримга қарши жанг қилади. Финал жанги бугун бўлиб ўтади.

80 кг. вазнда қатнашган маҳоратли таэквондочимиз Никита Рфалович эса дастлабки босқичда испаниялик рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, чорак финалда италиялик Симоне Аллессиога имкониятни бой бериб қўйди (1:2).

Афсуски, мазкур вазнда қатнашган Шуҳрат Салаев мусобақадаги иштирокини эрта якунлади. 0:0 ҳисобида тугаган биринчи ва учинчи раундлар тунислик рақиб фойдасига ёзилди. Салаев эса 2-раундда 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди. Гарчи ҳамюртимиз бутун жанг давомида кўпроқ очко қўлга киритган бўлса ҳам ушбу Олимпиада циклидан амалга киритилган янги қоидага кўра тунислик спортчи кейинги даврага йўл олди.

Яқиндагина жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган Светлана Осипова (+67 кг) кутилмаганда илк босқичда имкониятни бой бериб қўйди. Туркиялик Нафия Куш билан жанг қилган ҳамюртимиз 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:27, 10.12.2022.
Ўқилди: 1832 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6298]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5171]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4612]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3941]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3774]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3607]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3198]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2821]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2679]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.