Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Элдор Сакаев: «Тезкор гол режамизни бузиб қўйди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Динамо" ўйинидан ўтказилган матбуот анжумани самарқандликлар мураббийи Элдор Сакаев иштирок этди.

—Биринчи голни 3-дақиқада ўтказиб юборганимиздан кейин ўйинга белгиланган стратегиямиз бузилиб кетди. Ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо бугун "Локомотив" кучли эди. Қисқача шуни айтишим мумкин.

— Самарқанд вилояти ҳокимлигида бўлган йиғилишда, жамоа мағлубиятга учрайдиган бўлса, Аҳмад Убайдуллаев истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида гап бўлган экан. Бу ҳақда нима дея оласиз?
— Бундай гапни энди эшитиб турибман.

— Аҳмад Убайдуллаев жамоада молиявий муаммолар борлиги ҳақида гапирганди. Шунга қарамай, Асқар Жадигеровнинг жамоага 15 минг доллар эвазига қабул қилинди...
— Жамоанинг трансфер сиёсати билан жамоа раҳбарияти шуғулланади. Шунинг учун мен аниқ рақамлар ҳақида фикр билдира олмайман.

— Сирожиддин Сайфиев ҳозир нима учун захирада ўтириб қоляпти?
— У яхши ўйинчи. Лекин ҳозир жамоанинг ўйини услуби туфайли у асосий таркибга кира олмаяпти. Ҳозир асосий эътиборни ҳимоя қаратяпмиз. Ҳа, у тажрибали футболчи, ўтган йили ҳал қилувчи голларни киритганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:13, 03.08.2012.
Ўқилди: 4379 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик