Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич ўз номини жаҳон чемпионатлари тарихига киритди.
У пенальтилар сериясида учта зарбани голга айлантирган дунёдаги биринчи футболчига айланди.
Кеча хорватиялик футболчи ЖЧ-2022 чорак финалида Бразилия дарвозасига гол урди (1:1, пен. 4:2).
Бунгача фақат италиялик Роберто Бажо жаҳон чемпионатида пенальтилар сериясида 3 марта зарба йўллаган бўлса, 1994 йилги жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсида у ўз имкониятидан фойдалана олмади.