Ҳужумчи Оливье Жиру Франция терма жамоасидаги голлар бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилади.
36 ёшли ҳужумчи ЖЧ-2022 чорак финалида Англияга қарши ўйинда (2:1) ғалаба голини киритди.
Ҳозир Жируда Франция терма жамоаси сафида 53 та гол бор, бу иккинчи ўриндаги Тьерри Анридан иккита кўп.
Жорий чемпионатда "Милан" футболчиси 4 та самарали зарба берди. Фақат Килиан Мбаппе (5, Франция)да кўпроқ, Лионель Мессида (Аргентина) эса бир хил гол бор.